Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом талабларига кўра:
Хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган ва илгари ёзиб берилган ЭҲФга ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, илгари ёзиб берилган ЭҲФ бекор қилинади ва унинг ўрнига олувчи томонидан тасдиқланадиган тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, январь ва апрель ойларида манфий сумма билан расмийлаштирган ЭҲФларни Низом талабларига асосан қайта кўриб чиқишлари юзасидан айрим солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига хабарнома юборилади.