Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига жами 60 549 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 26 028 таси Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, 137 таси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, 454 таси Бош прокуратура “Ишонч телефони”, 2 505 таси қўмита “Ишонч телефони” орқали ва 31 425 таси бевосита келиб тушган.
Тушган мурожаатларнинг 19 836 таси қаноатлантирилган, 37 608 таси ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилган, 96 таси қонун талабларига мувофиқ бўлмаганлиги учун кўрмасдан қолдирилган, 1 235 тасида келтирилган ҳолатлар ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 340 таси тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идораларга юборилган бўлса, ҳисобот даврида 1 434 таси кўриб чиқиш жараёни (назорат)да бўлган.