Сизда касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатлар мужассамми? У ҳолда Сизда Давлат солиқ қўмитасида бўш вакант лавозимлари учун ўз омадингизни синаб кўриш имконияти мавжуд.
Давлат солиқ қўмитасига ишга қабул қилинган ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинади ҳамда юклатилган вазифаларни бажариши учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилади.
Қабул қилинган ходимларга иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан (махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўловлари) ташқари, ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган қўшимча устама ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар тўлаб борилади.
Резюме юбориш учун солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталига my.soliq.uz ўтинг.
Мурожаат учун телефон: (71) 244-98-18, (71) 244-97-15