Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги
ПФ-5996-сонли Фармонининг 4-бандига асосан коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 % дан 1% гача камайтирилиши белгиланди.
Бунинг учун солиқ агенти :
Жорий йилнинг май-июнь ойларида камайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган иш ҳақи жамғармаси суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботининг 011-сатри 6-устунида, солиқ ставкаси эса 050-сатрнинг 6-устунида акс эттирилади.
ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича мисол
Корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси 2020 йил январь-апрель ойларида 40 000 000 сўм, май-июнь ойларида 20 000 000 сўмни ташкил этди (бир ойга 10 000 000 сўм).
Ижтимоий солиқ суммаси:
январь-апрель ойлари учун 4 800 000 сўм (40 000 000 х 12%);
май-июнь ойлари учун 200 000 сўмни (20 000 000 х 1%) ташкил этмоқда.
Изоҳ.
Январь-апрель ойлари учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 011-сатрнинг “Умумбелгиланган ставка бўйича” номли 5-устунида акс эттирилади ҳамда 050-сатрнинг 5-устунидаги солиқ ставкасига “12” қўйилади.
Май-июнь ойлари учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 011-сатрнинг “Бошқа ставкалар бўйича” номли 6-устунида акс эттирилади ҳамда 050-сатрнинг 6-устунидаги солиқ ставкасига “1” қўйилади.
Корхонанинг микрофирма ва кичик корхона тоифасига мансублиги Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон Қарорининг 1-иловасида белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Мазкур солиқ ставкаси қуйидаги юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:
акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар;
давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар.
ДСҚ Матбуот хизмати.