Аввал хабар берганимиздек, электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️ та янги устун қўшилди:
Ушбу янгилик синов тариқасида жорий этилди ва электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида товарлар ҳисобини тўғри юритишга ёрдам беради.
Электрон ҳисобварақ-фактурани тўлдириш жараёнида идентификация кодлари ва штрих кодлардан фойдаланмайдиган субъектларга нисбатан солиқ идоралари томонидан маъмурий чоралар қўлланилмайди.
Техник носозликлар юз берганда ДСҚ call-марказининг 1198 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз!