Танлов Кадастр агентлиги тизимидаги қуйидаги ташкилотларга ишга қабул қилиш бўйича ўтказилади:
Кадастр агентлиги марказий аппарати (ўртача иш ҳақи –
5,0 млн сўмдан 7,0 млн сўмгача);
Кадастр агентлигининг 14 та ҳудудий бошқармалари (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);
Кадастр агентлигининг 203 та туман ва шаҳар бўлимлари (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);
Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача);
Давлат кадастрлари палатасининг 14 та ҳудудий бошқармалари (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);
Давлат кадастрлари палатасининг 203 та туман ва шаҳар филиаллари (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);
Республика аэрогеодезия маркази (ўртача иш ҳақи –
3,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача).
Ушбу ташкилотларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари
ва тузилмаси ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин: (ПҚ-4819-сон қарор) ва (ПФ-6061-сон Фармон).
Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1. Паспорт нусхаси;
2. Маълумотнома-объективка;
3. Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Ариза ва бошқа ҳужжатлар .pdf форматда қуйидагилар орқали юборилиши мумкин:
Электрон почта: 1102@ygk.uz
Телефон: 71-202-55-81; 71-202-55-65
почта орқали – Toshkent, 100097, Чилонзор Ц, Чўпонота кўчаси.
Танлов ўтказиш муддатлари ва шартлари тўғрисида қўшимча ахборот берилади.
Кадастр органларининг амалдаги ходимлари ўзлари эгаллаган ёки унга тенг лавозимда ишни давом эттириш учун танловда иштирок этишлари талаб этилмайди, ушбу масала тегишли аттестация комиссияси томонидан кўриб чиқилади.