«Ўзбекистон–2030» стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида очиқлик даражасини кескин ошириш ва корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар корпоратив ижтимоий масъулият (SCR) ҳамда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) ҳолати тўғрисида ҳар йили 1 июлга қадар ҳисоботни жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа муҳокамаси 9 февралга қадар давом этади. Фуқаролар www.uzbekistan2030.uz ва regulation.gov.uz веб-сайтлари орқали лойиҳа юзасидан таклифларини билдиришлари мумкин.