Эслатма 2021 йил 10 май
апрель ойи учун:
- Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг охирги куни (Солиқ кодексининг 133-моддаси ўн иккинчи қисми);
- акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, 293-моддаси биринчи қисми);
май ойи учун:
- айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);
- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми);