Ҳа, бу бўлиши мумкин
ДСҚ ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги VI тиражи 24 июнь куни Қашқадарё вилоятида ўтказилди. Навбатдаги тиражда онлайн назорат-касса техникаларидан берилган 120 мингдан зиёд чек иштирок этди.
Ўйин Шаҳрисабзнинг ташриф қоғозига айланган улуғвор, муҳташам меъморий обида қад ростлаган Оқсарой мажмуасидан жонли эфирда намойиш этилди. Давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, журналистлар, маҳаллий фольклор ва эстрада артистлари, шунингдек, аввалги тираж ғолибларидан бири кузатувчи сифатида таклиф этилди. Ўйин очиқ ва шаффоф тарзда 18:30 дан 20:00 гача «O‘zbekiston» телеканали ва расмий сайтида (https://www.uztv.tv/channels/uzbekiston) тўғридан тўғри эфирга узатилди.
Ютуқли чек ўйинларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этмоқда.
Ўйинда турли ҳудудлардан ғолиблар аниқланмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилояти истъемолчилари бу галги совриндорлар қаторидан жой олди. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро 11 минг сўмлик харид чеки билан супер ютуқ Spark автомобили соҳиби бўлди. Ҳақиқий омад!
Эслатиб ўтамиз, ташкилотчилар томонидан совриндорларга чекларни рўйхатдан ўтказган телефон рақами орқали ғолиб бўлганлиги ҳақида SMS хабарнома юборилади.
Ҳар бир соврин учун қўшимча тарзда кўрсатилган пул мукофоти ташкилотчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи сифатида ушлаб қолинади.
Ўйинда иштирок этиш учун онлайн-НКМ ва виртуал кассадан берилган чекларнинг QR-кодини Soliq, PayMe, Click мобил иловаларида сканер қилиш ёки 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзда юбориш орқали рўйхатдан ўтказиш лозим. Бунинг учун иштирокчилардан ҳеч қандай тўловлар талаб этилмайди. Бир кунда битта савдо нуқтасидан иккита чек рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Шахрисабздан фоторепортаж – 2021 йилдаги VI тиражнинг ёрқин лаҳзалари: