Hududiy
organlar

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-97-16 Ishonch telefoni
    (71) 244-97-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Андижон вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-02 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-02 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Бухоро вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (0-365) 221-30-13 Ishonch telefoni
    (0-365) 221-30-13 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Жиззах вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • (0-372) 226-34-70 Ishonch telefoni
    (0-372) 226-34-70 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (0-375) 225-08-22 Ishonch telefoni
    (0-375) 225-08-22 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Навоий вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (436) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (436) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Наманган вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Наманган шаҳар, Марғилон кўчаси, 14-уй
  • (0-369) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (0-369) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Самарқанд вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • (066)-234-06-16 Ishonch telefoni
    (066)-234-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Сурхондарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-221-74-39 Ishonch telefoni
    (0-376)-221-74-39 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Сирдарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-02-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-02-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (0-371) 2445486 Ishonch telefoni
    (0-371) 2445486 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Тошкент вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • +99878-150-49-56 Ishonch telefoni
    +99878-150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Фарғона вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-60 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-60 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Хоразм вилояти

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 34 уй
  • (0-362) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (0-362) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Қорақалпоғистон Респ.

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (0-361) 222-23-55 Ishonch telefoni
    (0-361) 222-23-55 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Ҳудудлараро инспекцияси

Давлат солиқ бошқармаси

...
  • Ishonch telefoni
    Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
Sahifaga o'tish

1 апрель – даромадлар тўғрисида декларация топширишнинг охирги муддати!

12/03/2021

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши лозим.

Декларация тақдим этилганда, солиқнинг ортиқча тўланган қисмини бошқа солиқлардан бўлган қарз учун ўтказиш, солиқлардан қарзи бўлмаганда қайтариб олиш мумкин.

Ўтган солиқ даври учун жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишнинг охирги муддати – 1 апрелга саноқли кунлар қолди. Шуни инобатга олган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Санжар Хайриддинов даромадлар тўғрисидаги декларация тақдим этиш тартиби юзасидан батафсил тушунтириш берди.

 Декларацияни кимлар топширади?

Солиқ кодексининг 393-моддасига асосан 2020 йил давомида:

– фоиз ва дивиденд кўринишида, мол-мулкини ижарага бериб (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса);

– илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида;

– моддий наф тарзида;

– Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан;

– солиқ агентлари бўлмаган манбалардан;

– солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа манбалардан даромад олган Ўзбекистон резидентлари 2021 йилнинг 1 апрелига қадар жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация топширишлари лозим.

Белгиланган тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс ҳам ўтган солиқ даври учун даромадлар тўғрисида жорий йилнинг 1 апрелигача декларация тақдим этади. 


Жами даромад тўғрисида декларация тақдим этиш муддатлари

  Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси        резидентлари

  ҳисобот йилидан кейинги йилнинг     1 апрелидан кечиктирмай

  Жорий йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон       Республикасининг резиденти бўлган чет эллик       жисмоний шахслар

  Фаолиятини тугатган ва Ўзбекистон Республикаси    ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган чет эллик       жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикасининг    резидентлари

 мамлакатдан чиқиб кетишидан 1 ой     аввал


Агар жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация топшириш муддати (1 апрель) дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, декларация ундан кейинги биринчи иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши шарт (Солиқ кодексининг 5-моддаси).

Декларацияга қандай ҳужжатлар илова қилинади?

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация шакли Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) 4-иловасида келтирилган.

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга белгиланган шаклдаги тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари ҳақидаги маълумотнома илова қилинади.

Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи олаётган солиқ тўловчи даромадлар олиш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт. Улар ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, ҳақиқатда сарфланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириш ҳуқуқига эга. Бунда чегирма олинган жами даромад суммасининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Харажатлар ҳужжатлар (назорат-касса машинаси ёки терминал чеклари, квитанциялар, шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва ҳоказо) билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Грант олган солиқ тўловчи жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшираётганда грант бўйича олинган даромад суммасини, солиқ миқдорини кўрсатади. Шунингдек ваколатли органнинг тегишли хулосасини илова қилади.

Мол-мулкни (автотранспорт, бино ва иншоотлар, турар ва нотурар жойлар) ижарага берувчи жисмоний шахслар ижара шартномалари нусхаларини декларацияга илова қилишлари шарт.

Ўзбекистондан ташқарида тўланган, Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқ тўлашда Солиқ кодекснинг 342-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади. Солиқни ҳисобга олиш солиқ даври якуни бўйича жисмоний шахс томонидан тақдим этилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида амалга оширилади.

(342-модда. 1-қисм. Чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ ҳақиқатда тўланган (ушлаб қолинган) фойда солиғининг суммаси ёки ушбу чет давлатда олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқ Ўзбекистон Республикасида фойда солиғини тўлаш ҳисобидан солиқ тўловчида ушбу моддада белгиланган тартибда ва миқдорларда ҳисобга олиниши лозим)

Қандай усулларда тақдим этиш мумкин?

Декларация бевосита жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига, почта орқали буюртма хат шаклида, шунингдек, электрон шаклдаги ахборот тарзида ва Интернет тармоғи орқали тақдим этилиши мумкин.

Декларация солиқ органига шахсан тақдим этилганда давлат солиқ органининг тегишли бўлимига топширилади.

Электрон ҳужжат тарзида тайёрланган декларацияни солиқ тўловчи бевосита ёки ахборот воситачиси (электрон ҳужжатлар айланмаси билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик шахс) орқали жўнатиши мумкин. У электрон рақамли имзо билан тасдиқланади, бунда белгиланган шакл тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак.

Шунингдек, декларацияни Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz “Электрон солиқ хизматлари” порталидаги “Солиқ декларацияларини юбориш” интерактив хизмати орқали ҳам жўнатиш мумкин.

Солиқ тўлаш муддатлари 

Жисмоний шахслар

Солиқ тўлаш муддатлари

 Ўзбекистон Республикаси резидентлари, шу жумладан,   чет эллик жисмоний шахслар, шунингдек мол-мулкни   ижарага беришдан даромад олувчилар

 ўтган солиқ давридан кейинги   йилнинг 1 июнидан кечиктирмай

 Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олувчилар   (ойлик тўловлар)

 даромад олинган ойдан кейинги   ойнинг ўн бешинчи кунигача ҳар   ойда

 Чет эллик жисмоний шахслар – Ўзбекистон   Республикасининг резидентлари фаолиятини тугатган   ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига   чиқиб кетаётганда (жорий йил учун даромадлари   тўғрисида)

 Декларация тақдим этилаётган   санадан эътиборан ўн беш кун   ичида



Қуйидагилар солиқ тўланган сана деб ҳисобланади:

– солиқ солиқ агентлари ёки жисмоний шахслар томонидан банкдаги ҳисобварағидан тўланган тақдирда - банкдаги ҳисобварағидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган кун;

– жисмоний шахслар томонидан нақд пул маблағлари киритилган тақдирда - банк кассасига маблағлар тўланган сана.

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин. Бунда миллий валютада ифодаланган солиқ Марказий банк томонидан белгиланган солиқ тўланган санадаги курс бўйича чет эл валютасида қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, солиқни тўлаш муддатлари бузилганда тўлов муддати белгиланган кундан кейинги санадан эътиборан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (тўлов куни ҳам шунга киради) пеня ҳисобланади. Бунда пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. (110-модда)

Шунингдек, даромадлар тўғрисида декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисми).

Шуларни эътиборга олган ҳолда, даромадларингиз тўғрисидаги декларацияни охирги муддат – 1 апрелни кутмасдан яшаш жойингиздаги давлат солиқ инспекциясига ўз вақтида тақдим этишингизни маслаҳат берамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича даромад солиғи тўлашдан озод этилган эди.

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

yuridik va jismoniy shaxslar, 2020 yilda ko'rib chiqilgan
  • Shaxsiy qabul
  • Yozma murojaatlar
  • Elektron murojaatlar
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring