Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Энди ортиқча ундирилган солиқлар қайта молиялаш ставкасида фоизлар қўшилган ҳолда қайтарилади

16/01/2020

 

Мамлакатимизда кейинги йилларда очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар туфайли халқ давлат идораларига эмас давлат идоралари халққа хизмат қилишга ўтди.


Биргина мисол. Илгари солиқ тўловчилар онгида давлат солиқ идоралари текширувчи орган сифатида гавдаланарди.


Эндичи? Солиқ тизимида олиб борилаётган туб ўзгаришлар натижасида давлат солиқ хизмати органларининг имиджи бутунлай ўзгариб, улар тадбиркорларни жазоловчи эмас балки уларни тўғри йўлга бошловчи, керак бўлса тадбиркорнинг фаолиятидаги хатосини тузатишга кўмаклашувчи ишончли вакилига айнланишди.




Буни куни-кеча бухоролик тадбиркорлар вилоятда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев билан ташкил этилган учрашувларда яна бир бор ҳис қилдилар десак янглишмаймиз.


Ушбу учрашувларларнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар билан очиқ-ойдин ва яқиндан гаплашиш мақсадида тадбирларни соҳалар кесимида ташкиллаштириб уларнинг ҳузурига бордилар.


Жумладан, дастлабки учрашув Бухоро шаҳридаги машҳур “Лаби ҳовуз” умумий овқатланиш корхонасида ташкил этилиб, бу ерда асосан савдо ва меҳмонхона хизмати ҳамда умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот уюштирилди.




Мулоқотда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар хусусан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. 


Йиғилишда таъкидланишича, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси солиқ қонунчилигини максимал даражада соддалаштиришга йўналтирилган концептуал ўзгартиришлардан иборат. Ҳужжатнинг асосий мақсади инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини химоя қилишдир.


Шунингдек, Солиқ органларининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни ўз вақтида қайтариш учун жавобгарлиги кучайтирилди. Ортиқча ундирилган солиқ ва молиявий санкциялар суммаларини, ушбу суммаларни ундириш (тўлаш) даврида амалда бўлган Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда қайтарилади.


Хуллас янгиликлар жуда кўп. Эътиборлиси, Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, солиқ назорати механизмларини такомиллаштириш назарда тутилган.


Тадбиркорлар билан учрашувда Давлат солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев эндиликда давлат солиқ органлари тадбиркорларни ҳуда-беҳуда безовта қилмаслигини билдириб, бунинг учун тадбиркорлар ҳам қонунни четлаб ўтишга уринмаслиги лозимлигини айтиб ўтди.


Учрашувда соҳа мутахассислари бугунги кунда хуфиёна иқтисодиёт айнан савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида кўзга ташланаётганига ҳам урғу бериб, ушбу тармоқ вакилларига қонунни четлаб ўтишга уринмасдан ҳам даромад топиш мумкинлигини исботлаб бердилар.


-       Очиқ мулоқотда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари  бизнинг саволларимизга тўлиқ жавоб бердилар ва бизларни қийнаётган баъзи муаммоли масалаларга ҳам эътибор қаратдилар, дейди - “BDV+” масъулияти чекланган жамияти корхонаси ҳисобчиси Гулнора Бурханова. – Хусусан, мен фаолитимиздан келиб чиқиб, бугунги кунда умумий овқатланиш корхоналари вилоятимизда мол гўшти маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар йўқлиги боис, нақд пулга жисмоний шахслардан харид қилинган маҳсулотларни ҳисоботларда қандай акс эттиришимиз кераклиги ҳақида сўраб билиб олдим. Энг қизиғи, гўшт маҳсулотлари етиштирувчи ҚҚС тўловчи корхоналардан гўшт харид қилсак биз ушбу маҳсулотларнинг қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлар эканмиз.   


 

Давлат солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви «Buxara-сotton textile cluster» корхонасида бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда пахта хомашёсини етиштиб берувчилар ва тўқимачилик тармоғи корхоналари вакиллари иштирок этди. Учрашувда йиғилганларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.



Хусусан, иштирокчиларни янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи ва ҳисобварақ-фактуралар қоида тариқасида электрон кўринишда расмийлаштирилиши билан боғлиқ маълумотлар қизиқтирди.



Учрашувдан сўнг меҳмонлар «Buxara-сotton textile cluster» корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Танишув жараёнида улар корхона раҳбарининг солиқ соҳасига оид саволларига батафсил жавоб қайтариб, ўзлариниг тегишли тавсияларини бердилар.

 

Давлат солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг бухоролик тадбиркорлар билан учрашувининг яна бири Бухоро шаҳар ҳокимлигида ташкиллаштирилди.




Мазкур учрашувда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ҳудудида фаолият юритаётган 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари қатнашди.


Кўргазмалар залида 40 дан ортиқ мавзулардаги ахборот стендлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида турли мавзудаги 1,5 мингдан ортиқ буклетлар тарқатилди.




Кўргазмали семинар доирасида тадбиркорлар ва бухгалтерларга Солиқ кодексига оид шарҳлар, интервьюлар, шунингдек янги таҳрирдаги Солиқ кодекси амалга киритилиши билан боғлиқ энг кўп учрайдиган саволларга жавобларни ўз ичига олган «Солиқ-плюс» ва «Налоги плюс» газеталарининг махсус сони тарқатилди.


- Семинарда йиғилганларга жорий йилдан бошлаб солиқ текширувлари қай тартибда ва қайси мезонларга асосан ўтказилиши ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди, дейди - “Наврўз-Ҳайдар” масъулияти чекланган жамияти корхонаси раҳбари Латипов Умар. – Хусусан, эндиликда ушбу текширувлар инсон омилисиз 42 та мезонлар асосида таҳлика-таҳлил дастури ёрдамида танланиб ўтказилар экан.


Хулоса қилиб айтганда бухоролик тадбиркорлар учун ташкиллаштирилган кўргазмали семинар иштирокчилар учун ҳам давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун ҳам қизиқарли ва самарали бўлди. Ушбу учрашувларда солиқ тўловчиларнинг 60 дан ортиқ саволларига малакали жавоб қайтарилиб, айрим муаммоли масалаларнинг ечимини топиш белгилаб олинди.

 

Бухоро вилояти ДСБ

Ахборот хизмати.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг