Бугунги кунда, республикамизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бундай шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, жамиятдаги фаол позициясини шакллантиришга кўмаклашишда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, солиқ қонунчилигида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг:
158-моддасига мувофиқ, ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган
юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ушбу қисмда
белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтириладиган
ҳисоб-китоб асосида камайтирилади;
юридик шахслар протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.
179-моддасига мувофиқ, юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган
санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматини
ногиронларга, шу жумладан мазкур корхонада ишламайдиган ногиронларга тўлиқ ёки
қисман қоплаш суммаларига солиқ солинмайди;
180-моддасига мувофиқ, болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади.
275-моддасига биноан, I ва II гуруҳ ногиронларининг мулкида бўлган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида (60 кв.м ҳажмида) жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди;
290-моддасига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлари ер солиғидан озод қилинадилар;
311-моддасига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун эса ягона ижтимоий тўловнинг
миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида
ўрнатилади;
324-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган
енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар
автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинадилар;
358-моддасига мувофиқ, ягона солиқ тўловини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари,
“Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси мулкида
бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар,
1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик
шахслар озод қилинади, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов
фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик
шахслар мустасно.