Эслатма! Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Шу сабабли 2024 йил 19 июнь май ойи учун:
- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ЖШОДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 389-модда 1-қисм, 407-модда 4 ва 5-қисмлар);
- АОС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 470-модда 3 ва 4-қисм).