Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига асосан, Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
О.Турсунов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
ОтабекТурсунов солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фуқароларни рўйхатга олиш бўйича навбатчиси лавозимидан бошлаган.
У солиқ органларидаги меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.
Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
ДСҚ Матбуот хизмати