Қарорга мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирадиган балиқчилик хўжаликларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув объектидан олинган ва қайтариб чиқарилган сув ҳажми ўртасидаги фарқидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун белгиланган ставкаларда ҳисобланади.
Мисол. Ер усти сув ресурслари манбаларидан 100 000 м3 сув олинган. Шундан қайтарилган сув ҳажми 30 000 м3. Ўртадаги фарқ
70 000 м3. Қарорга мувофиқ, қайтарилган 30 000 м3сув учун солиқ ҳисобланмайди ва сувдан фойланувчига 70 минг м3 сув учун солиқ ҳисобланади.
- Ер усти сув ресурслари манбаларидан фойдаланганда –
(1 м3 учун 140 сўм) 100-30=70. 70*140=9,8 млн. сўм солиқ ҳисобланади. Имтиёз 4,2 млн. сўм.
- Ер ости сув ресурслари манбаларидан фойдаланганда –
(1 м3 учун 170 сўм) 100-30=70. 70*170=11,9 млн. сўм солиқ ҳисобланади. Имтиёз 5,1 млн. сўм.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Бунда, балиқчилик хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун фойдаланилган сув ҳажми Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги ташкилотлар томонидан аниқланади;
фойдаланилган сувнинг ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмини аниқлаш имкони бўлмаса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базаси белгиланган сувни истеъмол қилиш нормативларининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
ДСҚ Матбуот хизмати