Давлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.
Шундан сўнг Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев сўзга чиқиб, тизимда фаолият юритаётган барча ходимларни давлатимизнинг муҳим ижтимоий-сиёсий байрами билан самимий қутлади.
Ш.Кудбиев ўтаётган йилда соҳада эришилган натитжалар, жумладан, солиқ органлари тизимида хизмат кўрсатишга йўналтирилганлик даражасининг ошиши, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг амалиётга жорий этилиши каби ютуқларни санаб ўтди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ солиқ имтиёзлари ва енгилликлар, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг жорий этилиши ҳамда истеъмолчилик маданиятини ошириш баробарида, яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган ютуқли чек ўйинлари ўказилиши ҳам муҳим чоралардан эканлигини таъкидлади.
Тадбирда давлат солиқ хизмати органлари мутахассисларининг фидокорона меҳнатлари эътироф этилди. Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг муносиб хизмат кўрсатиб келаётган 13 нафар ходимига “Меҳр-Саховат” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
ДСҚ Матбуот хизмати