Бугун бутун дунё аҳли кўринмас ёв – коронавирус (COVID-19) пандемияси билан курашмоқда. Афсуски, бу офат бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.
Аммо бирлашсак, бизни ҳеч қандай куч енга олмайди! Шу боис, бугун бир куч бўлиб бирлашмоғимиз лозим!
Айни вазиятда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилди.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган ушбу жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.
Ушбу маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Азиз юртдошлар!
Бир куч бўлайлик! Халқимиз саломатлиги йўлида биргаликда курашайлик!
Биз биргаликда катта кучмиз!
ДСҚ Матбуот хизмати