Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси буйруғига мувофиқ Зокиров Зарифжон Нумонович Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Зарифжон Зокиров 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Учқўрғон иқтисодиёт ва тадбиркорлик коллежини, 2004 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
З.Зокиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган вилояти Чуст тумани давлат солиқ инспекцияси Тушумларни ҳисобга олиш ва ҳисоботларни қабул қилиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
Солиқ органларидаги узоқ йиллик фаолияти давомида орттирган таржрибаси З.Зокировга раҳбар лавозимида адолатлилик ва шаффофлик тамойили асосида иш олиб боришида қўл келади.
Зарифжон Зокиров Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.
ДСҚ Матбуот хизмати