Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. ПФ-85, 3 июнь 2024 йил
- экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни, шу жумладан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ имтиёзлари;
Маълумот учун: амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадларга:
- фойда солиғи бўйича — ушбу даромадларга нисбатан 0 фоизлик ставка қўлланилади;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича — солиқ солинадиган базани ҳисоблашда кўрсатилган даромад жами даромаддан чегириб ташланади.
2023 йилда юқоридаги имтиёзлардан: фойда солиғи бўйича 3 мингдан ортиқ ташкилотлар, айланмадан олинадиган солиқ бўйича эса 1,3 мингга яқин ташкилотлар фойдаланди.
- самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзлари.
Бундан ташқари, Фармонда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ставкаларини бирхиллаштириш ҳам назарда тутилган. Бирхиллаштириш қуйидаги саналарда босқичма-босқич амалга оширилади:
2026 йил 1 январгача — тамаки маҳсулотлари учун;
2027 йил 1 январгача — алкоголли ичимликлар ва шакар учун.
Маълумот учун: бугунги кунда акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз солиғи ставкалари уларнинг республика ҳудудига олиб кирилиши ёки мамлакат ичида ишлаб чиқарилишига қараб фарқланади.
Солиқ солиш методологияси бошқармаси