Ҳаяжон ва интиқлик билан кутилган фурсат етиб келди: бугун Давлат солиқ қўмитаси ютуқли ўйинларининг биринчи тиражи бўлиб ўтади. Унда жорий йил 21 июль (соат 23:59)га қадар Тошкент шаҳри савдо нуқталарида рўйхатдан ўтказилган онлайн НКМ ва виртуал кассаларнинг QR-кодли чеклари иштирок этади.
Якуний натижаларга кўра, рўйхатдан ўтказилган чекларнинг умумий сони 9947 тани ташкил этди. Уларнинг эгаларини телевизор, кир ювиш машинаси, кондиционер каби қимматбаҳо буюмлар кутмоқда. Бош соврин эса автомобил!
Омадли чек соҳиблари кимлар? Ажойиб совғалар кимларга насиб этади?
Натижалар жуда тез фурсатларда аниқланади! Бугун, 22 июль соат 16:00 да Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилаётган ютуқли чек ўйинларининг биринчи тиражини “Mening yurtim” телеканали орқали жонли тарзда томоша қилинг!
Қувончли лаҳзаларни биз билан бирга қарши олинг!
ДСҚ Матбуот хизмати.