Жорий йилнинг 18 декабрь куни Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов иштирокида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган мазкур учрашувда тадбиркорларнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашмагани учун жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи муҳокама этилди.