Кейинги йилларда юртимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оммавий спорт турига айлантириш, умуман олганда уни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шахматни оммалаштириш барча давлат ташкилотларидаги спорт тарғибот чора-тадбирларининг ажралмас қисмига айланди.
Давлат солиқ хизмати органларида ҳам ушбу йўналишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.
«Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги» спорт мусобақалари доирасида ташкил этилган мазкур турнирнинг дастлабки босқичи ҳудудлар кесимида ташкил этилди. Мусобақанинг финал босқичи эса жорий йилнинг 3 апрель куни ДСҚ марказий аппаратида бўлиб ўтди.
Кескин ва муросасиз кечган «ақл жангларида» Чуст тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори Шарофжон Сулаймонов биринчи ўринни эгаллади. Унга мусобақа ташкилотчилари томонидан «Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги» топширилди.
Оқолтин тумани давлат солиқ инспекцияси ходими Қувончбек Азимов эса иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Учинчи ўрин Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори Элёржон Исаевга насиб эти.
Турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек финалгача муносиб иштирок этган беш нафар ходим ҳам фаол иштироки учун ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ДСҚ Матбуот хизмати