#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси буйруғига мувофиқ солиқ хизмати органлари тизимида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.
Кадиров Абдуазиз Абдухамитович Тошкент шаҳар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Абдуазиз Кадиров 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
А.Кадиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Миробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2004 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси Ахборот тизимлари шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
Абдуазиз Кадиров Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
Набиев Адилходжа Хашимходжаевич Тошкент шаҳар Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Адилходжа Набиев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
А.Набиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
У солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.
Адилходжа Набиев Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
Султонов Ихтиёржон Муроджонович Фарғона вилояти Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Ихтиёржон Султонов 1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
И.Султонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
У солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспекторлигидан бошлаган.
Ихтиёржон Султонов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
ДСҚ Матбуот хизмати