Хусусан, қўмитанинг 2021 йил 22 апрелдаги 202-сон буйруғига мувофиқ, ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаси намунасига коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича мажбуриятларни қайд этиш масалалари киритилган.
Қўмитанинг 2020 йил 4 декабрдаги 386-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати”нинг 32-бандида “Коррупцион ҳолат ҳақида мурожаат қилган солиқ органи ходими ҳимояга олинади ҳамда уни қасддан ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ҳамда таъқиб қилиш каби ҳолатларга йўл қўйилмаслик кафолатланади.” ва 36-бандида “Солиқ органларида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган ходимлар, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.” деб белгилаб қўйилган.
Қўмитанинг 2022 йил 15 апрелдаги 119-сон буйруғи 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органлари, қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги, корхона ва муассасаларда алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича низом”да алоқа каналлари орқали коррупциявий ҳаракатлар ҳақида ўз хоҳишига кўра хабар берган жисмоний ва юридик шахс, хусусан, давлат солиқ хизмати органлари ва қўмита ҳузуридаги ташкилотлар ходими хабарнинг мазмунидан қатъи назар бирон-бир жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.
Шахсий хавфсизлик бошқармаси