Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул вакиллари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек ёш ходимларнинг оила аъзолари (ота-оналари) иштирок этди.
Ҳозирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ишлар тўғри ташкил этилиб, давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, таҳлиллар, эришилган натижалар тўғрисидаги ахборотлар «E-antisor.uz» платформасига ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли киритиб борилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон қарори талабларига мувофиқ Корруцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигининг 3 та, яъни «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» гуруҳларга тоифаланган рейтингида Давлат солиқ қўмитаси фаолияти «яхши» деб топилган 1-гуруҳдан ўрин олди.
Шунингдек, бугунги кунда @dsq_anticorrupciya_bot телеграм боти йўлга қўйилган. Ушбу бот орқали давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига оид коррупцион ҳолатлар ҳақида мурожаат йўллаш мумкин. Ботга келиб тушган мурожаатлар ДСҚ Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан назоратга олинади. Коррупция ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳолат содир этилишига алоқадор бўлган ҳар бир ходимга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Шахсий хавфсизлик бошқармаси