Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси бошчилигидаги тарғибот гуруҳи янги таҳрирдаги солиқ кодексида акс эттирилган янгилик ва ўзгаришлар хусусида Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субьектлари ва уларнинг ҳисобчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Қонунчиликдаги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар махсус ахборот стендлари, слайд ва буклетлар. Тарқатма материллари асосида батафсил тушунтирилди.
Таъкидланганидек, иқтисодиётни эркинлаштириш соҳасидаги асосий йўналишлардан бири бўлган солиқларни камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини яна ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб берилган.
Янги таҳрирдаги солиқ кодексининг амалдаги кодексдан фарқли жиҳати шундан иборатки, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди. Хусусан, янги солиқ кодексининг 286-моддасида солиқ тўловчиларга олдин тўлаган бироқ реализация қилинмаган товар ва хизматлардан пайдо бўлган қўшилган қиймат солиғи бўйича барча манфий қолдиқ суммаси қайтариб бериш тартиби киритилди ва унинг амалиётга жорий этилиши авваламбор инвесторларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, уларни ўз вақтида айланма маблағлари билан таъминлаш имконияти яратилади ва Республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
– Бугунги семинар биз тадбиркорлар учун янгиликларга бой бўлди, – деди “Жаҳон универсал бозори”АЖ бош ҳисобчиси Карима Шомуродова. – Ишонаманки, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини изчил таъминлашга қаратилган бу ҳуқуқий ҳужжат амалиётда албатта ўз ўрнини топади.
Учрашув самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.
Хулосада янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг
қабул қилиниши иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига ва аҳоли реал
даромадларини оширишга, шунингдек солиқ маъмурчилигини яхшилашга хизмат қилиши алоҳида
таъкидланди.
Вилоятдаги
300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакилларини иштирок этган тадбир давомида
ўртага ташланган 50 га яқин саволларга
мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.