Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Молия ва бухгалтерия, солиқ солиш ва божхона назорати соҳасида электрон ҳужжатлар юритилиши бу нафақат замон талаби балки сифатли, тезкор ва шаффоф ишга интилишдир. Электрон ҳужжат айланишининг афзалликлари эски усуллардан воз кечиб, замонавий усулларга ўтган ҳар бир шахс томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда электрон ҳисобварақ-фактураларни босқичма-босқич жорий этиш 2018 йил октябрдан бошланди. Тартибга солиш жараёнлари Президент ва Ҳукуматнинг қарорлари билан бошқарилади: 2019 йил 1 июлдан бошлаб ўзаро ҳисоб-китобларда электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш ихтиёрий равишда амалга оширила бошланди. Жорий йил 1 январдан вазият ўзгарди: барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилди.
Қоғоз шакли билан бир хил юридик кучга эга
Ҳозирги кунда мамлакатдаги 553 280 та тадбиркорлик субектининг 33 фоизи ЭҲФ қулайликларидан фойдаланмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳрида 44 408 та, Тошкент вилоятида 16 291 та, Қашқадарёда 12 934 та, Самарқандда 11 671 та, Фарғонада 11 033 та тадбиркорлик субъекти ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шаклидан фойдаланишга ўтган.
ЭҲФ га ўтиш бўйича энг юқори кўрсаткич пойтахтдаги субъектлар ҳиссасига тўғри келади – 52,2%. Энг паст кўрсаткич эса Самарқанд вилоятида – жами хўжалик юритувчи субектларининг 17,8%. Айни пайтда 180 мингга яқин тадбиркорлик субъекти томонидан шакллантирилган ЭҲФ ларнинг умумий сони 6,8 миллионни ташкил этади.
Ҳозирги кунда ишончнома, ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхати, шунингдек бошқа кўпгина ҳужжатларнинг электрон шаклидан эркин фойдаланиш мумкин. ЭҲФ – бу унинг қоғоз шакли каби тўлиқ ҳуқуқий ҳужжат. У ҳам ўша реквизит ва маълумотларни ўз ичига олади.
ЭҲФ тизимини биринчилардан бўлиб Йирик солиқ тўловчилар ўз фаолиятида жорий этди. Улар ҳужжатларни почта ёки курьер орқали эмас, балки Интернет орқали юборишни афзал кўришди. Бугунги кунда Ўзбекистонда электрон ҳисобварақ-фактура хизматлари битта эмас, балки 17 та оператор томонидан тақдим этилмоқда.
Кутилган танлов
Электрон ҳисобварақ-фактуранинг афзалликлари:
– етказиш тезлиги. Электрон ҳужжатлар тез фурсатларда, куннинг исталган вақтида Интернет орқали етказиб берилади. Етказиб беришни ҳам таъминлайдиган малакали оператор хизматларидан фойдалиш эса яна бир кафолат;
– бухгалтерия ишларини автоматлаштириш. Афсуски, бугунги кунда, қабул қилинган қоғоз ҳужжатлари бухгалтерия тизимига қўлда киритилади. Агар корхонада юзлаб бундай ҳужжатлар мавжуд бўлсачи? XXI асрда бу меҳнатни қандай тушуниш мумкин? Электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатлар бу бошқа иш. Фақат электрон шаклда мавжуд бўлса-да, улар ҳам юридик кучга эга. Уларни чоп этиш, муҳрлаш ёки қоғоз архивини сақлаш шарт эмас. Ҳаммаси компьютерда ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида сақланади;
– ҳужжатларни тўлдиришда ноаниқликлар бўлмайди. Масалан, нотўғри имзолар. ЭҲФ электрон рақамли имзо билан имзоланади;
– карантин даврида қўшимча қулайликлар – солиқ органлари билан масофавий алоқа, бу соғлиқ ва хавфли касалликларнинг тарқалиши нуқтаи назаридан хавфсизликни таъминлаш демакдир;
– ҚҚС бўйича қўшимча ҳисоблашларнинг олдини олиш. Солиқ тўловчи ЭҲФ дан фойдаланганда, ҚҚС занжирида узилишлар бўлмайди. Масалан, ҳисобварақ-фактура реализация қилиш реестрларида акс эттирилмаган бўлсада, бироқ у бошқа ҚҚС тўловчида (контрагентда) ҳисобга олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда солиқ органлари ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ундан ушбу ҳужжатни сўраб оладилар. Кейин эса у бўйича реализация қилиш реестрида акс эттирмаган тўловчига талабнома юборади. ЭҲФ ни тўғри тузиш ва уни назорат қилиш сезиларли даражада осон.
– ҚҚС бўйича қайта ҳисоб топшириш мумкин. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ҚҚС ҳисоботи инвентаризация қилиниши эълон қилинди. Ушбу даврда жорий йилнинг 1 майигача бўлган солиқ даври учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини топшириш тўхтатиб турилади.
ДСҚ Матбуот хизмати.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!