Бугунги кунда, Ўзбекистонда 14 та электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори (ЭҲФ) хизмат кўрсатмоқда. Улар орасида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Cолиқ сервис» Давлат унитар корхонасининг “Soliqservis.uz” электрон ҳужжат айланишининг автоматлаштирилган ахборот тизими ҳам бор.
Soliqservis.uz ҳисобварақ-фактураларни (товар-транспорт йўл варақалари, ишончномалар) юқори сифатли электрон шаклга ўтказади ва мижозлар билан ишончли ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Тизимга кириш ва рўйхатдан ўтиш учун сизга электрон рақамли имзо (ЭРИ) керак бўлади. Тизим электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавфсиз сақланишини максимал даражада таъминлайди.
Ўзбекистонда ЭҲФ тизими ишга туширилгандан бери 4,25 миллиондан ортиқ электрон ҳисобварақ-фактура қабул қилинди. Soliqservis.uz оператори мижозлари тизимдан 2020 йил I чораги якунига қадар бепул фойдаланишлари мумкин эди. Aммо мамлакатда эълон қилинган карантин ва масофадан ишлаш талаби туфайли ушбу муддат яна 1 ойга – 2020 йил 1 майга қадар узайтирилди.
Электрон ҳисобварақ-фактура тизими бир қатор афзалликларга эга. ЭҲФдан фойдаланиш молиявий маблағларни тежаш, узоқ муддатли қоғозбозлик ва курьер етказиб бериши билан боғлиқ хавфлардан халос бўлиш имконини беради. ЭҲФ келажакда ривожланиш кафолатидир.
Карантин даври – ЭҲФдан фойдаланиш тизимини, унинг барча афзалликлари ҳамда уларни амалда қўллашни ўрганиш учун энг қулай вақт. Батафсил маълумот оператор веб-сайтида мавжуд. Шунингдек, қўшимча саволларга ДСҚ Call-марказининг 1198 қисқа рақамидан жавоб олиш мумкин.
ДСҚ Матбуот хизмати.