Банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни (Солиқ кодекси 355-моддаси 2- қисми)
февраль ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни (Солиқ кодекси 390-моддаси 2- қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2002 йилдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, Адлия Вазирлиги рўйхат рақами 1515, 06.10.2005 йил Низомнинг 7-банди)
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни (Адлия Вазирлиги рўйхат рақами 2836, 03.11.2016 йил, Низомнинг 12-банди)