Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра бир қатор туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди.
Хурсанжон Боратов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Боратов Хурсанжон Бахромович 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Х.Боратов бунгача Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Хурсанжон Боратов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси. | |
Хикматиллохон Сотволдиев Андижон вилояти Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Сотволдиев Хикматиллохон Акмалдинхонович 1986 йилда Андижон вилоятида туғилган. У 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалини, 2015 йилда эса Солиқ академиясини тамомлаган. Х.Сотволдиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти Жалақудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ловозимида фаолият юритиб келаётган эди. Хикматиллохон Сотволдиев Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси. | |
Шохрух Азбеков Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Азбеков Шохрух Муротжонович 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган. У 2006 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Ш.Азбеков бундан аввал Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори бўлиб ишлаётган эди. Шохрух Азбеков Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. | |
Бахтиёржон Деҳқонов Наманган вилояти Учқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Деҳқонов Бахтиёржон Абдулбосидович 1967 йилда Наманган вилоятида туғилган. У 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини “иқтисодчи-ташкилотчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Б.Деҳқонов бунга қадар Наманган вилояти Учқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бахтиёржон Деҳқонов Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. |
Мазкур туманлар давлат солиқ инспекцияларининг аввалги бошлиқлари зиммасидаги вазифаларни бажара олмаганликлари сабабли эгаллаб турган лавозмидан озод этилди.
ДСҚ Матбуот хизмати.