Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича қўлланма

17/04/2020

(Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 3-илова, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февраль куни 3221-сон билан рўйхатга олинган)

 


1. Умумий қоидалар

 

Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (кейинги ўринларда СК деб аталади) мувофиқ ушбу солиқни тўловчиси бўлган шахслар томонидан тўлдирилади.

Фойда солиғи Солиқ кодексининг 294-363-моддалари билан тартибга солинади. Ҳисобот шаклини тўлдириш ва юбориш my.soliq.uz сайти орқали амалга оширилади.

Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) Фойда солиғи ҳисоб-китоби(пакет коди 10205_25);

2) Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби (пакет коди 10202_4);

3) Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби (пакет коди 10307_3);

4) Даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг жами суммаси тўғрисида маълумотнома (пакет коди 10204_2);

7) Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича фойда солиғи ҳисоб-китоби;

8) Норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинган фойда солиғини қайтариш тўғрисида ариза.

Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини топширишда давлат солиқ хизмати органларига фақатгина маълумотлар мавжуд бўлган Ҳисоб-китобларнинг иловаларини тақдим этишади.

 


2. Фойда солиғи ҳисоботи қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

 

1) ҳисобот чораги якунлари бўйича - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;

2) Йил якунлари бўйича - солиқ йили ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан солиқ бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди. (СК-339-модда)


 

3. Фойда солиғи ҳисоб-китоб шаклини ва унинг иловаларини тўлдириш тартиби

 

Фойда солиғи ҳисобот шакли Ҳисоб-китоб ва 10 та иловадан иборат:

1-илова. Жами даромадлар;

2-илова. Харажатлар;

3-илова. Имтиёзлар;

4-илова. Ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган, инвестицияга йўналтириладиган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби;

5-илова. Инвестициявий чегирма ҳисоб-китоби;

6-илова. Ноль ставка қўлланиладиган солиқ тўловчилар фойдаси;

7-илова. Жорий солиқ давридаги солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган ўтган йиллар зарари суммасининг ҳисоб-китоби;

8-илова. Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари;

9-илова. Ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган  фойда солиғи суммаси;

10-илова. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар тарзидаги даромадлардан фойда солиғининг маълумотнома ҳисоб-китоби.

 


Ҳисоб-китоб шаклини тўлдириш тартиби

 

Фойда солиғи бўйича солиқ коди (31,32,33), йил, давр ва ҳисобот тури танланади. Бунда 31 код қурилиш, қурилиш-монтаж корхоналари, 33 код тижорат банклари ва 32 код қолган барча тармоқ корхоналари томонидан танланади.

Электрон ҳисобот шаклининг сатрлари 2 хил рангда акс эттирилган бўлиб, кўк рангдаги сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади, сариқ рангдаги сатр эса автоматик равишда шаклланади.

Ҳисоб-китоб ушбу солиқни тўловчилари томонидан ҳар чоракда, йил бошидан ўсиб борувчи тартибда cўмда тўлдирилади.

Ҳисоб-китобнинг “Ходимларнинг умумий ўртача йиллик сони” катакчасида юридик шахс билан тузилган меҳнат шартномасига (контрактига), шу жумладан ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахслар сони кўрсатилади. Ҳисоб-китобнинг “шундан, ногиронлиги бўлган шахслар” катакчасида ногиронлиги бўлган шахслар сони кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 294 ва 461-моддасига мувофиқ солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт.

Мазкур солиқ тўловчилар Ҳисоб-китобнинг “Фойда солиғини ойидан бошлаб тўлайди*”сатрида белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошини акс эттиради (Масалан, корхонанинг ялпи тушуми апрель ойида 1 млрд.сўмдан ошиб кетган тақдирда, 1 майдан бошлаб фойда солиғини тўлашга ўтиши ва ушбу катакчада май ойини ёзиб қўяди).

Ҳисобот шаклларини тўлдиришда шаклларнинг пастки қисмида қайд этилган изоҳларга эътибор берган ҳолда маълумотларни қайд этиш лозим.

 

Ҳисоб-китоб сатрларини тўлдиришда қуйидагилар кўрсатилади:

1) 010-сатрда – Солиққа тортиладиган жами даромадлар акс эттирилади. Ушбу сатр кўрсаткичи Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 010-сатрига тенг бўлиши керак. (Электрон солиқ ҳисоботи шаклларида ушбу сатр кўрсаткичи Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси тўлдирилгандан сўнг автоматик равишда шаклланади).

2) 020-сатрда - Чегириладиган харажатлар. Ушбу сатр қиймати қуйидаги формула орқали аниқланади:

 (Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси 010-сатри 3 ва 4 устунлар айирмаси) – (Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси 060-сатри)

3) 030-сатри - солиқ солинадиган фойда. Ушбу сатр қиймати қуйидаги формула орқали аниқланади:

(010-сатр - 020-сатр)

4) 040-сатри – имтиёзлар. Ушбу сатрда ҳисоб-китобнинг 3-иловаси 3-устун 030-сатридаги суммаси келтирилади.

5) 050-сатри – ноль ставка қўлланиладиган солиқ тўловчилар фойдаси. Ушбу сатрда ҳисоб-китобнинг 6-иловаси 030-сатридаги суммаси келтирилади.

6) 060-сатрида – Солиқ базаси. Ушбу сатр қиймати қуйидаги формула орқали аниқланади:

(030-сатр - 040-сатр- 050-сатр)

7) 070-сатрида - Солиқ кодексининг 337-моддасида белгиланган ставка кўрсатилади. 2020 йил учун банклар 20 фоиз, цемент (клинкер), полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчилар, асосий фаолият тури мобиль алоқа хизматлари кўрсатишдан иборат бўлган юридик шахслар, бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда 20 фоиз, бошқа корхоналар 15 фоиз  кўрсатадилар. Ноль ставкани қўллайдиган солиқ тўловчилар 6-иловани тегишли сатрларини тўлдирган ҳолда мазкур сатрга 15 фоиз кўрсатади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 4-бандига асосан Фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартибини қўллаётган юридик шахслар 3-илованинг 071-072-сатрларида солиқ базасининг 50 фоизини кўрсатади.

8) 071-сатрида - Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланаётган юридик шахслар учун тузатилган солиқ ставкаси. Ушбу сатр қиймати  “Ногиронлиги бўлган шахслар” катакчасида ногиронлиги бўлган шахслар сони кўрсатилиши натижасида автоматик аниқланади. (СК 337-модда)

9) 080-сатрида - Фойда солиғи суммаси аниқланади.

10) 090-сатрида - Доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилгунига қадар тўлов манбаида ушлаб қолинган фойда солиғи суммаси кўрсатилади. Ҳисобга олиш солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. (СК 350-модда)

11) 100-сатрида - Ушбу ҳисобот чорагида ҳисобланган бўнак тўловлари. Ушбу сатрда жами даромади жорий ва ўтган солиқ даврида беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчиларга тегишли ҳисобот чорагида ҳисобланган бўнак тўловлари кўрсатилади.

12) 110-сатрида - Фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган жами суммаси. Барча иловалари тўлдирилганидан сўнг ушбу сатр қиймати шаклланади ва ушбу сумма солиқ тўловчининг шахсий карточкасига киритилади.

13) 111-сатрида - алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобланган фойда солиғи суммаси кўрсатилади. Ушбу сатрни Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарори билан белгиланган рўйхатдаги юридик шахслар томонидан тўлдирилади. Қолган юридик шахслар ушбу сатрни тўлдирмайди. (ВМ-105, 27.02.2017)

 


Ҳисоб-китобнинг 1-иловасини тўлдириш тартиби

 

1-илова – жами даромадлар, унда қуйидагилар кўрсатилади: (СК-297-модда)

1) 010-сатрда – жами даромадлар. Ушбу сатр қиймати 010 - 180-сатрлар йиғиндисига тенг;

2) 021-026-сатрларда - тегишли фаолият турларини танланган ҳолда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад кўрсатилади. Ушбу маълумотларни 9000 “Асосий (операцион) фаолиятдан олинадиган даромадларни ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар” айланмасидан олиш мумкин;

3) 030-сатрда - Кредит (қарз, микрокредит ва бошқа молиявий операциялар) бўйича мукофот тарзидаги даромадлар кредит ташкилотлари томонидан тўлдирилади.

4) 040-сатрда - Суғурта, қайта суғурта ташкилотининг суғурта, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича даромадлар кўрсатилади;

5) ‎050-сатрда – Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад‎;

6) 060-сатрда - Мол-мулкни мулк ижарасига (ижарага) беришдан олинган даромад, бундан молиявий ижара (лизинг) мустасно;

7) 070-сатрда - Текин олинган мол-мулк (хизматлар), молиявий ёрдамлар;

8) 080-сатрда - Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захираларнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромад;

9) 090-сатрда - Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад;

10) 100-сатрда - Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромад;

11) 110-сатрда - Дивидендлар тарзидаги даромадлар, мазкур даромадлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

12) 120-сатрда - Фоизлар тарзидаги даромадлар,

121-сатрда - солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган фоизлар тарзидаги даромадларни нотижорат ва бюджет ташкилотлари кўрсатади.

13) 130-сатрда - Валюта курси фарқидан даромадлар;

14) 140-сатрда - Молиявий ижара (лизинг) шартномасига биноан мол-мулкни бериш бўйича пул мукофоти тарзидаги даромад;

15) 150-сатрда - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 332-моддасида келтирилган ҳолларда даромадларга тузатиш киритиш суммалари;

16) 160-сатрда - Айрим операциялар бўйича даромадлар. Ушбу сатр қиймати Ҳисоб-китобнинг 8-иловаси 070-сатри 3–8 устунлар йиғиндисига тенг;

17) 170-сатрда - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 347-моддаси 3-қисмида келтирилган даромадлар.

18) 181-188-сатрларда – 020-170-сатрларда кўрсатилмаган бошқа даромадлар кўрсатилади.

Агар муайян бир даромад даромадларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, жами даромадни аниқлашда мазкур даромад фақат бир марта киритилади.

 


Ҳисоб-китобнинг 2-иловасини тўлдириш тартиби

 

2-илова Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 305-332-моддалари ва  келтирилган харажатларни акс эттириш учун мўлжалланган.

2-иловада қуйидагилар кўрсатилади:

3-устунда барча харажатлар (зарарлар) суммаси, шундан, 4-устунда чегирилмайдиган харажатлар (зарарлар) суммасини кўрсатиш лозим.

1)       010-сатрда – 020-120-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида аниқланадиган харажатларнинг жами суммаси;

2) 020-сатрда - сотилган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш ҳисобварақларида (9100) ҳисобга олинган, сотилган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархининг суммаси кўрсатилади. Савдо корхоналари ушбу сатр бўйича сотилган товарларнинг харид қийматини акс эттирадилар;

3) 030-сатрда - 9410-"Реализация харажатлари" ҳисобварағида юритиладиган: маҳсулотни реализация қилиш харажатлари, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиш, транспорт воситаларига ортиш билан боғлиқ харажатлар, маркетинг билан шуғулланадиган бўлимлар ва ходимларнинг харажатлари ва ҳоказолар акс эттирилади;

4) 040-сатрда - 9420-"Маъмурий харажатлар" ҳисобварағида юритиладиган: корхонани бошқариш харажатлари, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, умуммаъмурий мақсаддаги асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги хоналарнинг ижара ҳақи ва бошқа маъмурий харажатлар акс эттирилади;

5) 050-сатрда - "Молиявий фаолият бўйича харажатлар, жами" моддаси бўйича:

9610-"Фоизлар кўринишида харажатлар" ҳисобварағида юритиладиган, банклар кредитлари ва қарзлар бўйича фоизларни тўлаш харажатлари, молиявий ижара бўйича фоизларни тўлашга харажатлар;

9620-"Валюта курсларидаги фарқлардан зарарлар" ҳисобварағида юритиладиган, валюта операциялари бўйича ва баланс тузиш санасида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан манфий курслардаги фарқлар;

9630-"Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш харажатлари" ва 9690-"Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" ҳисобварақларида юритиладиган, қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлар акс эттирилади.

6) 060-120-сатрларда - "Бошқа операцион харажатлар" моддаси бўйича 9430-"Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағида юритиладиган: кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборий, аудиторлик ва маслаҳат хизматларига ҳақ тўлаш харажатлари, компенсациялайдиган ва рағбатлантирадиган хусусиятдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблаб ёзишда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар, банк , Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ, зарарлар, жарималар, пенялар ва операцион фаолият жараёнида юзага келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият билан боғланмаган ва харажатларнинг фавқулодда моддалари сифатларига эга бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади.

010-сатрига киритиладиган асосий харажатлар 0101-0134-сатрларида жами харажатларининг камида 90 фоиз харажатлар таркибини кўрсатиш лозим.

7) 0101-сатрда - Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар;

8) 0102-сатрда - сарфланган ёқилғи харажатлари;

9) 0103-сатрда - сарфланган табиий, суюлтирилган газ харажатлари;

10) 0104-сатрда - сарфланган электр энергия харажатлари;

11) 0105-сатрда - меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ бўйича харажатлар;

12) 0106-сатрда - асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

13) 0107-сатрда - қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар қиймати;

14) 0108-сатрда - бино ва иншоотларни жорий ва капитал таъмирлаш;

15) 0109-сатрда - машина ва асбоб-ускуналарни жорий ва капитал таъмирлаш;

16) 0110-сатрда - маркетинг ва реклама харажатлари;

17) 0111-сатрда - Транспорт хизмати ва ташиш харажатлари;

18) 0112-сатрда - Оператив ижара бўйича харажатлар;

19) 0113-сатрда - мол-мулк, ер, сув ресурсларидан ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик солиқлар;

20) 0114-сатрда - Фоизлар ва айрим чиқимлар бўйича харажатлар, шу жумладан, 01141-сатрда кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар;

21) 0115-сатрда – салбий курс фарқидан зарарлар;

22) 0116-сатрда – Солиқ кодексининг 314-моддасида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғига доир харажатлар;

23) 0117-сатрда – захира фондларини шакллантириш харажатлари;

24) 0118-сатрда – солиқ тўловчининг Солиқ кодексининг 376-моддасида назарда тутилган жисмоний шахнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари;

25) 0119-сатрда – пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;

26) 0120-сатрда – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 377-моддаси биринчи қисми 10-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган моддий ёрдам;

27) 0121-сатрда – хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно;

28) 0122-сатрда – айбдорлари аниқланмаган талон-тарож қилишлар ва камомадлардан ёки айбдор тараф ҳисобидан зарур суммаларнинг ўрнини қоплаш имкони бўлмаган тақдирда кўрилган зарарлар;

29) 0123-сатрда – бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;

30) 0124-сатрда – солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар;

31) 0125-сатрда – солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлари;

32) 0126-сатрда – маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар (шаҳарларни ва шаҳарчаларни ободонлаштириш бўйича хизматлар, қишлоқ хўжалигига ёрдамлашиш ва хизматларнинг бошқа турлари) кўрсатганлик учун қилинган харажатлар;

33) 0127-сатрда – даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса;

34) 0128-сатрда- бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар;

35) 0129-сатрда- текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси киритилган) харажатлар;

36) 0130-сатрда- нотижорат ташкилотларига ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, йиғимлар ва бошқа тўловлар;

37) 0131-сатрда- хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турлари;

38) 0132-сатрда- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 348-моддаси 2-қисмида келтирилган харажатлар;

39) 0133-сатрда- Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси қоидаларига кўра норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;

40) Ушбу илованинг 0101-0133-сатрларида кўрсатилмаган бошқа харажатлар  кўрсатилади. 01341-сатр - 01348-сатрлар йиғиндиси;

Ушбу иловада солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот (солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлари (Солиқ кодекснинг 333–336-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса зарарлар) харажатлар деб эътироф этилади.

Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар деганда қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлар тушунилади:

1) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар;

2) тегишли харажатлар амалга оширилган чет давлат ҳудудида қўлланиладиган тартибга мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар;

3) бошқа шаклда расмийлаштирилган, шу жумладан хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, йўл ҳужжатлари, шартномага мувофиқ кўрсатилган хизмат ҳақидаги ҳисобот билан расмийлаштирилган ҳужжатлар.

Агар айни бир харажатлар харажатларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, солиқ базасини ҳисоб-китоб қилишда мазкур харажатлар фақат бир марта чегириб ташланади.


 Ҳисоб-китобнинг 3-иловасини тўлдириш тартиби

 

3-илова алоҳида фаолият турлари билан шуғулланаётган солиқ тўловчилар учун Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳужжатларга мувофиқ фойда солиғидан имтиёзлар ва камайтиришларни акс эттиришга мўлжалланган.

4-илова устунларида қуйидагилар акс эттирилади:

 “Сумма” – 3-устунда;

“Салмоғи, %” – 4-устунда. Ушбу устуннинг 011-0146-сатрларида фойдаси солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш ҳажмининг салмоғи келтирилади.

3-иловада қуйидагилар кўрсатилади:

1)       010-сатрда – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси. Ушбу сатрнинг қиймати “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” 2-сон шаклининг 010-сатри қиймати билан тўғри келиши лозим;

2)       011-016-сатрларда - фойдаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Фойда солиғидан озод этиладиган товарлар (хизматлар) реализациясидан даромадлар суммаси;

Даромад ва харажатларни ҳисобга олишнинг тўғридан-тўғри усулини қўллайдиган солиқ тўловчилар 011 - 014-сатрларни тўлдирмайдилар;

3)       020-сатрда - Солиқ солинадиган фойда. Ушбу сатрда Ҳисоб-китобнинг 030-сатридаги сумма келтирилади;

4)       030-сатрда – имтиёзлар жами. Ушбу сатрнинг қиймати 040-070-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.

5)       040-сатрда - экология, соғломлаштириш ва ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва ҳайрия тариқасидаги маблағлар суммаси. Ушбу сатрда ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, бироқ 020-сатрда кўрсатилган сумманинг 2 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда сумма кўрсатилади.

040-сатр фақат 2020 йилнинг I чорагида тўлдирилади. Кейинги ҳисобот даврларида ушбу сумма қиймати такрорланади.

6)       050-сатрда - инвестицияларга йўналтириладиган маблағлар суммаси; Ушбу сатр қиймати Ҳисоб-китобнинг 4-иловаси 090-сатрига тенг. 050-сатр фақат 2020 йилнинг I чорагида тўлдирилади. Кейинги ҳисобот даврларида ушбу сумма қиймати такрорланади.

7)       060-сатрда - солиқ солинадиган фойдани ўтган солиқ даврларида олинган зарар суммасига камайтирилиши. Ушбу сатр Ҳисоб-китобнинг 7-иловаси 050-сатрига тенг;

8)        070-сатрда - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Фойда солиғи бўйича имтиёзлар жами суммаси. Ушбу сатр 071-076-сатрлар йиғиндисига тенг, бўлиб имтиёзли фойда суммаси кўрсатилади.

9)    071-076-сатрларда - солиқ тўловчилар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, санаси, рақами, номи ва унинг тегишли бандини кўрсатган ҳолда тўлдирилади; Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 4-бандига асосан Фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартибини қўллаётган юридик шахслар солиқ базасининг 50 фоизини кўрсатади.

 


 Ҳисоб-китобнинг 4-иловасини тўлдириш тартиби

 

4-илова солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган, инвестицияга (модернизациялаш, ўз ишлаб чиқаришини техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга ва лизинг объекти қийматини қоплашга) йўналтириладиган маблағлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун мўлжалланган.

Мазкур имтиёзларни қўллаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 25 августда 2918-сон билан рўйхатга олинган “Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

4-илова устунларида қуйидагилар акс эттирилади:

2020 йил 1-чорак учун кўрсаткич қиймати – 3-устунда;

4-иловада қуйидагилар кўрсатилади;

1)   010-сатрда – ўтган солиқ даврларида инвестиция учун маблағларнинг қопланмаган қолдиғи.

Ушбу сатрда жорий солиқ даври бошига ўтган солиқ даврларда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмаган инвестицияларга харажатлар суммалари қолдиғи кўрсатилади. Ушбу қолдиқ ўтган солиқ даври Ҳисоб-китобининг 5-иловаси 070-сатридан кўчириб ўтказилади. 010-сатр бўйича қолдиқ бутун солиқ даври давомида ўзгаришсиз кўрсатилади. Агар инвестициялар амалга оширилмаган бўлса, ёки амалга оширилган бўлса-ю, бироқ инвестицияларга қилинган барча харажатлар ўтган солиқ даврларда солиқ солинадиган фойдадан олдин чегирилган бўлса, у ҳолда 010-сатрда 0 кўрсатилади.

011 ва 014-сатрларда ҳар бир ўтган йил учун инвестицияларга ишлатилган ва қопланмаган маблағлар суммалари расшифровкаси келтирилади.

2)       020-сатрда – жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган амортизация суммаси;

3)       030-сатрда – жорий ҳисобот (солиқ) даври учун маблағларнинг инвестицияларга сарфланиши - жами суммаси. Ушбу сумма инвестицияларга харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида технологик жиҳоз харид қилинганда эса – ушбу ускуна ишлаб чиқаришга жорий этилган даврда солиқ солинадиган фойдани камайтириш ҳисоб-китобига киритилади.

030-сатрнинг қиймати 040-050-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.

4)       040-сатрда – модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги технологик жиҳозни харид қилиш, шунингдек шу мақсадларга олинган кредитни узиш, лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси;

5)       050-сатрда – ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш – жами суммаси кўрсатилади. Ушбу сатрнинг қиймати 051, 052-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида аниқланиб, уларда қуйидагилар кўрсатилади:

6)       060-сатрда – Инвестицияларни жорий ҳисобот (солиқ) даврида  ҳисобланган амортизация суммасидан ортиши. Ушбу сатр қиймати қуйидаги формула орқали аниқланади:

(030-сатр– 020-сатр)

7)       070-сатрда – Инвестицияга йўналтирилган жами маблағлар суммаси. Ушбу сатрнинг қиймати (010-сатр 6-устун + 060-сатр) формула орқали аниқланади.

8)       080-сатрда – Солиқ солиниши лозим бўлган фойда. У ҳисоб-китобнинг 080-сатрига тенг.

9)       090-сатрда - Солиқ солинадиган базани инвестициялар суммасига камайтирилиши. Ушбу сатрнинг қиймати 070-сатрга тенг, бироқ 080-сатрда кўрсатилган сумманинг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим.

 

  Ҳисоб-китобнинг 5-иловасини тўлдириш тартиби

 

5-илова Ўзбекистон Республика Солиқ кодексининг 308-моддасида белгиланган талаблар бўйича тўлдирилади. Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади.

5-иловада қуйидагилар кўрсатилади;

1)   010-сатрда – жорий ҳисобот (солиқ) даври учун маблағларнинг инвестицияларга сарфланиши – жами суммаси;

2)   020-сатрда - янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар;

3)   030-сатрда ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар;

4)   040-сатрда 020-сатр бўйича 10 фоиз инвестициявий чегирма миқдори;

5)   050-сатрда 030-сатр бўйича 5 фоиз инвестициявий чегирма миқдори;

6)   060-сатрда жами инвестициявий чегирма миқдори кўрсатилади ва чегириладиган харажатлар таркибига киради.

 

7-§. Ҳисоб-китобнинг 6-иловасини тўлдириш тартиби

 

6-илова Ўзбекистон Республика Солиқ кодексининг 337-моддасида белгиланган ноль ставка қўлланиладиган солиқ тўловчиларнинг фойдасини аниқлаш учун мўлжалланган.

6-иловада қуйидагилар кўрсатилади;

1)   010-сатрда – Жами даромадлар (Ҳисоб-китоб 1-иловасининг 010-сатри);

2)   011-сатрда - ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар кўрсатилади, бунда мазкур олинган даромад жами даромаднинг 90 фоиз кўпроғини ташкил этган тақдирда ноль ставка қўлланилади.

3)   012-сатрда – ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширишдан даромадлар кўрсатилади, бунда мазкур олинган даромад жами даромаднинг камида 90 фоиз ташкил этиши шарти бажарилса, олинган фойдасига ноль ставка қўлланилади. (СК-59 ва 337-моддалари)

4)   013-сатрда - Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари;

5)   014-сатрда - Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар;

6)   015-сатрда - товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар кўрсатилади. Бунда экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15 фоизини ташкил этса ва бир юз саксон кун ичида валюта тушуми келиб тушганда, олинган фойдага нисбатан ноль ставка қўлланилади.

7)   020-сатрда - солиқ солинадиган фойда ((Ҳисоб-китобнинг 030-сатри)

8)   031-036-сатрларда ноль ставка қўлланилиши лозим бўлган фойда суммаси кўрсатилади.

 

Ҳисоб-китобнинг 7-иловасини тўлдириш тартиби

 

            7-илова ҳисобот (солиқ) давридаги солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган ўтган йил (ўтган йиллар) зарари ёки зарарнинг бир қисми суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун мўлжалланган.

            7-иловада қуйидагилар кўрсатилади:

1)       010-сатрда – Жорий солиқ даврининг боши ҳолатига ўтказилмаган зарар қолдиғи жами суммаси. Ушбу сатр қиймати 0101-0110-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида аниқланади;

2)       0101-0110 сатрларда – ўтган солиқ даврларда олинган ва ҳар бир олдинги йилда қопланмаган зарарлар суммаси;

3)       020-сатрда жорий йилда олинган зарар суммаси. Ушбу сатр Ҳисоб-китобнинг 010-сатри + 020-сатрларини йиғиндисига тенг.

4)       030-сатр бўйича – ўтган йилги зарарларни тақсимлаб ўтказиш муносабати билан жорий даврдаги солиқ солинадиган фойдани камайтириш мумкин бўлган максимал суммани аниқлаш учун зарур бўлган ҳисобланган солиқ солинадиган фойда. Ҳисоб-китобнинг 030-сатри.

5)       040-сатрда - Жорий солиқ даврида солиқ солинадиган фойдани зарар ёки зарарнинг бир қисмига камайтириладиган энг юқори суммаси. (3-устун 030-сатр х 50% ёки 4 устун 030-сатр х 60%).

6)       050-сатрда – жорий солиқ даврида солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган зарар суммаси.

Ушбу сатрнинг қиймати  қуйидагига тенг:

010-сатр қийматига, агар 010-сатр суммаси 040-сатр суммаси кам бўлса;

040-сатр суммасига, агар 010-сатр суммаси 040-сатрига тенг ёки ундан кўп бўлса;

7)       060-сатрда – Жорий солиқ даврининг охирига ўтказилмаган зарарнинг қолдиғи жами суммаси. Ушбу сатр қиймати 0601 – 0611-сатрлар йиғиндисига тенг.

8)       0601-0611-сатрларда – жорий солиқ даврининг охирига тақсимлаб ўтказилмаган ўтган йиллар зарарларининг қолдиқлари кўрсатилади.

 


Ҳисоб-китобнинг 8-иловасини тўлдириш тартиби

 

8-илова Солиқ кодексининг 336-моддсига мувофиқ операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисоб-китоб қилиш учун мўлжалланган.

3 ва 4-устунда юридик шахснинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонани устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш улушини реализация қилишдан ёки унинг бошқача тарзда чиқиб кетишидан кўрилган зарар реализация қилинган (чиқиб кетган) активларга айнан ўхшаш активларни реализация қилишдан (уларнинг чиқиб кетишидан) олинган даромадлар ҳисобидан компенсация қилинади.

5-устунда ишончли бошқарув шартномаси кўрилган зарарлар ишончли бошқарув муассисининг солиқ базасини белгилашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар ушбу ишончли бошқарувнинг келгусидаги даромадларига ўтказилади.

6-устунда оддий ширкат шартномасида (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада) иштирок этишдан шерикларнинг (иштирокчиларнинг) олган зарари ишончли шахсда ушбу оддий ширкат оладиган келгуси даромадларга ўтказилади.

7-устунда хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарарлар биргаликда аниқланади ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар шу хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган келгуси даромадларга ўтказилади.

8-устунда муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарлар аниқланади ва худди шундай операциялардан олинган даромадлар ҳисобидан ҳар бир солиқ базаси доирасида компенсация қилинади.

            8-илованинг сатрларида қуйидагилар кўрсатилади:

1)       010-сатрда – ўтган солиқ давриларида айрим операциялар бўйича зарарлар қолдиғи жами суммаси. Ушбу сатр қиймати 0101-0110-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида аниқланади;

2)       0101-0110 сатрларда – ўтган солиқ даврларда олинган ва ҳар бир олдинги йилда қопланмаган зарарлар суммаси;

3)       020-сатрда 3-8 устунларда кўрсатилган операциялар бўйича солиққа тортиладиган даромадлар;

4)       030-сатр бўйича – 3-8 устунларда кўрсатилган операциялар жами харажатлар;

5)       040-сатрда –чегирилмайдиган харажатлар;

6)       050-сатрда – ҳисобот (солиқ) даврида солиқ солинадиган фойда Ушбу сатр қиймати (020-сатр – 030-сатр+040-сатр) сатрлар йиғиндисига тенг;

7)       060-сатрда – жорий солиқ даврида кўрилган зарар. Ушбу сатр қиймати (020-сатр – 030-сатр+040-сатр) сатрлар йиғиндисига тенг;

8)       070-сатрда ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ базасини оширадиган фойда суммаси жами (050-сатр – 010-сатр);

9)       0801-0810-сатрда жорий ҳисобот (солиқ) даврида айрим операциялар бўйича зарарларнинг қопланмаган қолдиқлари кўрсатиалди.

 

Ҳисоб-китобнинг 9-иловасини тўлдириш тартиби

 

1)       Ҳисоб-китобнинг 9-иловаси “Ҳисобга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган фойда солиғи суммаси” деб номланади ва ҳисоб-китобнинг 140-сатрда автоматик тарзда ҳисобга олинади.

2)       Мазкур илова солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида товар (иш, хизмат) ларни сотишдан олинган даромадлар ва шулар доирасида тўланган фойда солиғи суммасини киритиш орқали тўлдирилади. Бунда Ҳисоб-китобга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаддан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг тўлов хабарномаси, маълумотномаси ёки солиқ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.

 

Ҳисоб-китобнинг 10-иловасини тўлдириш тартиби

 

1)       Ҳисоб-китобнинг 8-иловаси “Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивиденд тариқасидаги даромадлардан Фойда солиғининг ҳисоб-китоб маълумотномаси”.

2)       Ушбу илова Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасини, ҳақиқатда тўланган дивидендлар суммасини ҳамда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқ суммаларини киритиш орқали тўлдирилади ҳамда Ҳисоб-китобнинг 110-сатрида автоматик тарзда ҳисобга олинади.

 

4.Давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисоботнинг қабул қилинмаслиги сабаблари

 

1)       Ҳисоб китобнинг 070-сатрига солиқ ставкасини киритмаганлик;

2)       Ҳисоб-китобнинг 111-сатрига алоҳида бўлинмаси мавжуд бўлмаган корхоналар томонидан сумма киритганлик;

3)       Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 021-022-сатрларда тегишли фаолият турларини танламаслик ва суммаларни тўлдирмаслик;

4)       Ҳисоб-китоб 2-иловаси 010-сатрига киритиладиган асосий харажатлар таркиби 0101-0134-сатрларда жами харажатларнинг камида 90 фоизини кўрсатмаслик;

5)       Ҳисоб-китоб 3-иловаси 040-сатрларига солиқ солинадиган фойданинг белгиланган фоизларидан ортиқ миқдорда сумма киритганлик.

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring