Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги жорий этилади

03/12/2019

ПРЕСС-РЕЛИЗ

 

 

Маълумки, 2019 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539 сон қарори қабул қилинди.


Мазкур қарор мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


Қарорга асосан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари республика ҳудудларини ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ихтисослаштириш ва уларга ҳунармандчилик маҳсулотларини чет эл бозорларида намойиш этиш ва сотиш учун кўмаклашиш мақсадида бириктирилди.

Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳунармандлар маҳсулотларини чет элда намойиш этиш ва сотишда ҳам ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатади.


Бундан ташқари,  «Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги» жорий этилади ҳамда «Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри» юритилади.

 

Миллий каталогга:

- нуфузли халқаро кўргазма, кўрик-танлов каби тадбирларда ғолиб ёки лауреат сифатида эътироф этилган;

тегишли соҳада санъат ва фан арбоби ҳамда академикларнинг тавсиясига эга;

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвонига эга хунармандлар Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиладиган номзодларни танлаш бўйича тузилган кенгаш қарори асосида киритилади.

 

Реестрга:

- туристик маршрутдаги манзил бўйича ўз устахонасида ёки ижара асосида фаолият юритувчилар;

- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни галереялар, ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари, маҳаллий ва хорижий савдо уйларига шартнома асосида намойиш ва сотиш учун қўяётганлар;

- Миллий каталогга киритилганлар;

- «Ҳунарманд» уюшмасининг Бадиий кенгаши томонидан тавсия этилган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари киритилади.

Реестр 2020 йил 1 январга қадар шакллантирилади ҳамда шу йил 1 мартдан бошлаб онлайн тарзда, реал вақт режимида янгиланувчи очиқ ва умум фойдаланиладиган веб-сайт кўринишида ишга туширилади.


2020 йил 1 январдан бошлаб:

2023 йил 1 январга қадар Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ягона солиқ тўлов ставкаси 2 фоиз миқдорида тўланади.

Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича янгидан давлат рўйхатидан ўтишда тўланадиган давлат божи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун амалда белгиланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ўрнатилади.


Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловлар бекор қилинади.


Бундан ташқари,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон Фармони билан қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50 фоизини тўлаш бўйича ўрнатилган тартиб 2020 йил 1 январдан бошлаб шаҳарларда рўйхатдан ўтган ва айнан халқ амалий санъати маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига татбиқ этилади.


Бунда, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар ва кўникмалар, анъанавий асбоб-анжомлардан фойдаланган ҳолда, асосан қўл меҳнати усулида яратилган ва қоида тариқасида миллий нақшлар билан безатилган буюм ва асарлар халқ амалий санъати маҳсулотлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.


Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йирик савдо мажмуалари ва деҳқон бозорлари ҳудудларида алоҳида «ҳунармандлар расталари»ни ташкил этади ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларни доимий равишда «ҳунармандлар расталари»га жойлаштириб боради.

2020 йил якунига қадар ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг айрим туман ва шаҳарларида миллий ҳунармандчиликнинг барча йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий «ҳунармандлар бозори» ташкил этилади.


Ҳунармандларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Сузук ота» мажмуаси мисолида ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаларини ташкил этиш чоралари кўрилади

2020 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма заллари ва галереялари ташкил этилади.


Қарор билан Ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича 26 банддан иборат «Йўл харитаси» тасдиқланиб, унда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилди.

 

 

  

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг