Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланди ва жорий йилнинг 29 май куни Адлия вазирлигида 3236-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, камерал солиқ текшируви солиқ органининг буйруғи асосида, солиқ органи жойлашган жойда:
- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлганда;
- солиқ органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда;
- солиқ ҳисоботида тафовут ва (ёки) хатоликлар аниқланганда;
- солиқ тўловчининг аввалги ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилган ёки кўрилган зарар суммаси кўпайтирилганлиги сабабли, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда амалга оширилади.
Мазкур текширувда заруратдан келиб чиқиб, солиқ органлари солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириши мумкин. Ушбу тадбирлар солиқ тўловчида белгиланган иш режимига асосан бир иш кунидан ошмаган вақт давомида ўтказилади. Шунингдек, ҳудудни ўрганиш пайтида солиқ тўловчидан солиқ ҳисоботи маълумотлари билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва нарсаларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи белгиланган тартибда расмийлаштирилган сўровнома орқали солиқ тўловчидан, бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошқа ҳисоб ҳужжатларини талаб қилиб олишга ҳақли.
Aгар солиқ тўловчиларда йўқолганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳужжатларни топширишда қийинчилик туғилса, солиқ органлари уларни учинчи шахслардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар текширув ўтказган мансабдор шахснинг белгиланган тартибда тузилган хулосасида тафовут ва (ёки) хатолар аниқланганлиги тасдиқланса, икки кунлик муддатда солиқ тўловчига камчлик ва хатоларни бартараф этиш ёхуд уларни асослантириш тўғрисидаги талабнома юборилади.
Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви якунланган сана ҳисобланади.
Текширув жараёнида ҳуқуқбузарликлар ва бошқа тафовутлар аниқланмаган тақдирда, камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.
Талабнома юзасидан тушунтириш ва тафовутларнинг асосномаси билан бирга солиқ ҳисоботига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.
Янгиликлардан бири – солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовут асосномаларини кўриб чиқаётганда солиқ органи уларни тўлиқ ёки қисман қабул қилиши ёхуд тафовутнинг асосномаси етарли эмас деб хулоса қилиши мумкин.
Асоснома қисман қабул қилинганда, солиқ органи аниқланган номувофиқликларни тузатиш учун илгари берилган талабномани қайтариб олади ва солиқ тўловчига тақдим этилган асосларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган талабнома юборади.
Таъкидлаш жоиз, аниқлаштирилган талабнома бир марта юборилади!
Солиқ тўловчи аниқлаштирилган талабномага жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини солиқ органига уни олган кундан бошлаб беш кун ичида тақдим этиши шарт.
Таъкидлаш керакки, ушбу қоида солиқ ҳисоботларини тўлдириш ва бюджетга солиқларни тўғри ҳисоблаш масалалари бўйича солиқ тўловчилар билан янада самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради.
Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2020 йилдан кучга кирди.
ДСҚ Матбуот хизмати.
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!