Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Тойлоқ туманида қум-шағал аралашмасини қазиб олувчи ва қайта ишловчи бешта корхона фаолият юритади. Президентимизнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманда тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, улардаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди.
Амалий ишлар натижасида жорий йилнинг август ойида карьерларда назорат-ўтказиш тизимларини жорий этиш ва олиб чиқилаётган фойдали қазилмаларни мониторинг қилиш мақсадида кириб-чиқиш йўлларига онлайн назорат камералари ўрнатилди ҳамда экопостлар ташкил этилди.
Ушбу экопостларда ҳудудга кириб-чиқаётган юк транспорт воситаларинг давлат рақамлари онлайн камера орқали қайд қилиб борилади. Шунингдек, ҳудудда фаолият юритаётган каръерлар ва норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлайдиган корхоналарга термопринтерлар ўрнатилиб, ҳар бир чиқаётган хомашёга чек бериш йўлга қўйилди. Экопостдан чиқиб кетган юк транспорт воситалари ва корхонада чоп этилган чеклар онлайн камера хотирасига сақланган маълумотлар билан интеграция қилинади.
Ўрганиш давомида кон геологияси мутахассислари томонидан қум-шағал аралашмасини қайта ишловчи ва қазиб олувчи хўжалик юритувчи субъектлар захира майдонидаги норуда фойдали қазилмаларда ўлчов ишлари ҳам ўтказилди. Натижада, тумандаги 5 та корхонада жами 639,8 млн сўм ер солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун (недра) солиқ қўшимча ҳисобланди.
Самарқанд вилояти ДСБ
Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!