Давлат солиқ қўмитасининг ютуқли чек ўйинида телевизорлар, кир ювиш машиналари, кондиционерлар, газ плиталари, дазмоллар, велосипедлар ва супер ютуқ – Chevrolet Nexia 3 автомобили ўйналмоқда. Иштирок этиш учун сиз оилавий бюджетингизни сарфлаб, лотерея чипталарини сотиб олишингиз шарт эмас. Фуқаролик позициянгизни намойиш этинг ва касса чекларини талаб қилинг.
Айнан онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалардан берилган чеклар қимматбаҳо совғалар ва автомобил қўйилган ўйнда иштирок этади. Бундай чеклар бошқаларидан QR коди ва харид тўғрисидаги бошқа батафсил маълумотларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради.
Soliq мобил иловасида чекнинг QR кодини сканерлаш ёки унинг 12 хонали фискал белгисини 1077 рақамига SMS шаклида юбориш орқали масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Асосий талабларни унутманг: Бир кунда битта савдо нуқтасидан фақат иккита чекни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Харид миқдори 1000 сўмдан зиёд бўлиши шарт. Чекни бутун ҳолатда сақланг, чунки яроқсиз, чек ёки унинг нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ушбу ҳолдаги чекни тақдим қилсангиз, Сиз ютуғингизни ололмайсиз.
Soliq иловасида QR кодли чек чиқарадиган онлайн кассалар билан жиҳозланган савдо нуқталарининг (шу жумладан, дорихона ва АЁҚШлар) геолокасияси мавжуд. Чекларни талаб қилинг, рўйхатдан ўтказинг ва уникал ўйин иштирокчиси бўлинг! Чеклар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш эҳтимоли шунча юқори бўлади.
Одатий чек учун автомобил ютиб олиш – мутлақо ҳақиқат!
ДСҚ Матбуот хизмати