Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Samarqand shahar, Gagarin ko‘chasi, 85 A-uy
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Abay ko‘chasi, 4 A-uy
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 79-a-uy
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Кичик қурилма катта масалаларни ҳал эта олади

19/02/2020

Аксарият истеъмолчи маҳсулот сотиб олгач, харид чекини талаб қилмайди: ё унутади, ёки уни шунчаки кераксиз деб ҳисоблайди. Айрим сотувчилар ҳам чекни тақдим этиш ҳақида ўйламайди. Бир қарашда оддий ва арзимасдай кўринган бу ҳолат аслида катта муаммоларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Харид чекларининг талаб қилинмаслиги ёки тақдим этилмаслиги нақд пулларнинг банкдан ташқари ноқонуний айланиши – “яширин иқтисодиёт”га замин яратади.

Ҳа, биргина “кичик қоғоз” келтириб чиқарадиган муаммо шу қадар жиддий ва долзарб. Шунга қарамай, сотувчи ва харидорни харид чеки масаласида бирдай масъулиятли қилишга эришиш осон эмас.

Бундай вазиятда энг мақбул танлов – инсон омили иштирокини минимал даражагача камайтириш имконини берувчи рақамли технологиялардирОнлайн назорат касса машинаси ёки виртуал касса ана шундай муҳим воситалардан бири саналади.

 

QR-код мавжуд бўлмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Амалдаги назорат касса машинаси орқали тақдим қилинган баъзи бир харид чекларида товар ёки хизматларнинг номи ва миқдори акс эттирилмайди. Қолаверса, чекнинг ҳақиқийлигини текшириш имкони ҳам йўқ.

Онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал касса чоп этувчи фискал чек эса бу масалада ҳам сотувчи, ҳам харидор учун қулай. Яъни, унда товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, нархи акс этади. Энг асосийси, чекнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код мавжуд. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.


Онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал касса чекдаги маълумотларни реал вақт режимида операторга, яъни Давлат солиқ қўмитаси базасига бориб тушишини таъминлайди. Бунинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт.

Агар товар ва хизматлар ҳақи тўлов терминали орқали қабул қилинса, харидорга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши лозим.


Эътибор беринг!

 Тадбиркорлик субъектлари бундай қурилмаларни мустақил сотиб олиши мумкин. Бироқ бу масалада эътиборли бўлиш талаб этилади. Негаки, қонунчиликда фақат Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиш белгиланган.

 Демак, онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни харид қилишдан аввал ушбу қурилма ёки дастурий маҳсулотни Давлат реестрига киритилган ёки киритилмаганини текшириш лозим. Бундай маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтига жойлаштирилган.

Бугунги кунда 3 турдаги, яъни PAX A930, UZ SMART BANK ва UZKASSA N5 русумли онлайн-НКМ ва “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Виртуал касса” дастурий маҳсулоти, шунингдек, “Bar Code Texnologies” МЧЖга тегишли “Штрих-М: Кассир V.5.0” виртуал касса дастурий маҳсулоти Давлат реестрига киритилган. Тадбиркорлик субъектлари улардан исталган бирини сотиб олиши мумкин. Қурилмадан фойдаланиш учун Давлат реестрига киритилган ихтиёрий техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ)дан рўйхатдан ўтказиш зарур.

 

Бу қандай амалга оширилади?

Тадбиркорлик субъекти техник хизмат кўрсатиш марказига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёки жойига борган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага савдо, хизмат кўрсатиш шахобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Техник хизмат кўрсатиш маркази аризачининг мурожаати асосида у билан шартнома имзолайди ва унинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассасига фискал модулни созлаб беради.

Мурожаатчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва шартнома нусхасини махсус ахборот тизими ёрдамида Давлат солиқ хизмати органларига юборади.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан ўтказилганлиги ёки маълум бир камчиликлар асосида рад қилинганлиги юзасидан маълумот бир иш кунида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.

Айтиш жоиз, техник хизмат кўрсатиш маркази тадбиркорлик субъектларига узлуксиз ва кафолатли техник хизмат кўрсатади. Дейлик, онлайн-НКМ ва виртуал касса носоз ҳолга келиб қолса, техник хизмат кўрсатиш маркази уларни бир кун ичида таъмирлаши ёки ўз заҳирасида мавжуд қурилмаларни ўрнатиб бериши лозим.

 

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш мажбурийми?

Ҳа, тадбиркорлик субъектларининг ушбу тизимга ўтиши мажбурий. Фақат бу босқичма-босқич амалга оширилади. Давлатимиз раҳбарининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида бу бўйича график тасдиқланган.

Ўтган 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машина ва виртуал кассаларни кенг қўллаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди. Натижада 385 мингдан ортиқ харид чекларида жами 72 миллиард сўмдан ортиқ товар айланмалари амалга оширилганлиги тўғрисидаги ахборотлар Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида қайд этилди.

2020 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими республикамизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этила бошланди.

Хусусан, 2020 йил январдан 20 909 та алкоголь, тамаки, дори воситалари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари;

2020 йил 1 августдан 1200 та ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари;

2021 йил 1 январдан 21 600 та ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган, жами 2020 йил якунига қадар 43 700 та тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтказилиши белгиланган.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, чек тақдим этмаслик ёки фискал белгига эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур талаблар олис ҳудудларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди. Уларнинг рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланади.


Чек қимматбаҳо совға ҳадя этиши мумкин

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса томонидан тақдим этилаётган чеклар харидлар тўғрисида ишончли маълумотгина эмас, ютуқли ўйинда иштирок этиш учун йўлланма ҳамдир. Гап шундаки, бу йил фискал белгили чеклар асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади. Бунинг учун давлат бюджетидан бир миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Ютуқли ўйин иштирокчисига айланиш шартлари жуда оддий ва осон: аввало, App Store ёки Google Play платформасидан Давлат солиқ қўмитасининг “Soliq” мобил иловасини юклаб олиш ва чекни рўйхатдан ўтказиш керак.

Демак, чекни рўйхатга олиш тугмаси босилади, чекнинг QR-коди сканер қилинади, чек эгаси телефон рақами ва исми-шарифи киритилади.

Чекни USSD сўров орқали ҳам рўйхатдан ўтказса бўлади. Бунинг учун 1077 қисқа рақамига дастлаб “Сhek” сўзи ёзилади. Сўнг чекнинг фискал белгили рақами киритилади ва юборилади.

Ютуқли ўйин тажриба сифатида фақат Тошкент шаҳрида ўтказилади. Тажрибанинг ижобий натижалари келгусида республика миқёсида жорий этилиши кўзда тутилган.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Келажакда харидорлар учун яна бир қулайлик яратилади. Унга кўра, “Soliq” мобил иловаси ёрдамида рўйхатдан ўтказилган чеклар орқали харид қилинган маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида кунлик, ойлик ва йиллик статистик маълумотлар шаклланади.

Бу орқали харидор қачон қандай товар харид қилгани, қайси маҳсулотни кўп истеъмол қилаётгани ва харажатлари динамикасидан доим хабардор бўлиб туради.

 

Кимга қандай фойда?

Онлайн НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтиш давлат учун муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан, бундай рақамли технологиялар орқали хуфёна иқтисодиёт улуши қисқаради. Тадбиркорлик субъектлари ва Давлат солиқ хизматлари органлари ходимлари билан бевосита алоқалар камаяйиб коррупцияга йўл қўйилмайди. Маълумотлар ишончлилиги кафолатланади. Солиқ базаси кенгаяди.

Тадбиркорлик субъектларига-чи? Албатта, улар учун ҳам онлайн-НКМ ёки виртуал касса фойдали. Бунга бир қатор аниқ сабаблар билан ойдинлик киритиш мумкин. Масалан, улар амалдаги фискал хотирали НКМларни ишлатиш мажбуриятидан халос бўляпти. Кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш, унинг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбурияти бекор қилиняпти. Тадбиркорлик субъектлари кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъий назар, нақд пулларни банк кассаларига инкассация хизмати орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Энг муҳими, онлайн-НКМни сотиб олиш, жорий қилиш харажатларини солиқ ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдоригача камайтириш имконияти яратилди. Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Виртуал касса”нинг базавий қисми бепул тақдим этилиши йўлга қўйилмоқда.

Онлайн НКМ ёки виртуал кассалардан фойдаланиш тизимининг энг асосий  ютуғи эса халқимиз ҳаёт тарзини енгиллашиши, турмуш сифати юксалиши билан боғлиқ. Зеро, ушбу тизим маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Соҳада жамоатчилик назорати кучайишига замин яратади. Харидорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси янада кафолатланади.

Шерзод Тешебаев,

“Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг

Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ва фискал модулларни жорий қилиш бўлими мутахассиси

 

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2023-yil davomida Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring