Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида концерт-томоша фаолиятини амалга оширишувчи жисмоний шахслар учун солиқ имтиёзи кўзда тутилмаган.
Солиқ кодексининг 385 моддасига мувофиқ ушбу фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар солиқ тўлаш тартибини танлаш хуқуқига эга, яъни:
- жисмоний шахслар даромадларидан тўланадиган қатъий белгиланган миқдорда (СК 392 моддаси);
- жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида (СК 397 моддаси) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
Шу билан бирга, мазкур фаолиятини амалга оширувчилар учун давлат божи ўртача 4 бараварда камайтирилиши назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
ДСҚ Матбуот хизмати