Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

«Лозим даражада эҳтиёткорлик»: ҚҚСни ҳисоб(зачет)га олиш суммасини тўғирлаган солиқ тўловчиларни нима кутмоқда ва юқори хавф тоифасидан чиқиш мумкинми?

03/03/2021

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ХАШИМОВ buxgalter.uz нашрига берган интервьюсида энг долзарб саволларга жавоб берди:


– Вилоятлар бошқармаларидаги ва Тошкент шаҳар ДСБдаги солиқ органларига мурожаат қилувчиларнинг катта оқими муносабати билан солиқ тўловчиларни қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

ҚҚС бўйича шахсий карточкаларда пайдо бўлган солиқ қарзи ва қўйилган инкассо топшириқномалар бўйича саволлар келиб тушмоқда. Ва биз ҳар бир мурожаатни – “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ кўриб чиқамиз. Зарурат бўлганда солиқ органи ўз ваколати доирасида вазиятни аниқлаштириш учун етишмаётган маълумотларни қўшимча равишда талаб қилиб олади.

Агар солиқ тўловчи фақат ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш ёки бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ўзгача тарзда ноқонуний камайтириш тарзида асоссиз солиқ нафи олишни кўзлаб амалга ошириладиган операцияларда иштирок этган бўлса, унга ҚҚСни ҳисобга олишда рад этишади. Яъни –  агар солиқ органи битим “номигагина” расмийлаштирилган, товар (хизмат) эса ҳақиқатда у билан шартнома тузилмаган шахсдан олинган бўлса.

Битимни қонуний ва ўзи билан қўшимча солиқ оқибатларини, шу жумладан - ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга олиб келмайди деб эътироф этиш учун, у қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

·  ҳақиқий, амалда бажарилган бўлиши;

·  битимни ёки бевосита контрагент ёхуд унинг пудратчиси бажариши керак;

·  битимда шунчаки солиқларда ноқонуний тежаш вазифаси эмас, балки ишбилармонлик мақсади бўлиши керак.

Тегишинча, солиқ тўловчи битимнинг ҳақиқийлиги ва қонунийлигини исботловчи барча нарсани тақдим этиши зарур.

 – Сўнгги вақтларда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш, бу тушунчанинг кенглиги ва ноаниқлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Сиз нимани тавсия қиласиз? Лозим даражада эҳтиёткорлик қилишни қандай намоён қилиш мумкин?

 – Аввало таъкидлаб ўтаман: контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик намоён қилинмаганлиги ҚҚСни ҳисобга олишда солиқ тўловчига рад этиш учун мустақил асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Солиқ тўловчи эҳтиёткорликни пировардида солиқ органига контрагентни текшириш ҳолатини исботлаш учун намоён қилиши лозим эмас. У энг аввало, контрагент – виждонли, ҳақиқий фаолиятни юритиши ва у билан – шартноманинг ўзини ижро этиш нуқтаи назаридан ва салбий солиқ оқибатлари хавфисиз шартнома тузиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур.

Солиқ органлари битимлар бажарилишининг ҳақиқийлигини текширади. Шу боис шартнома тузишдан олдин контрагентда битим бўйича мажбуриятларни ижро этиш учун имконият ва ресурслар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.

Фақатгина 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 10-банди талаб қилганидек контрагентнинг ҳисобга қўйилганлигини текшириш билан чекланиш мумкин эмас. Кўп бухгалтерлар шу банд билан чекланадилар ва эҳтиёткорликни намоён қилдилар деб ҳисоблашади.

Лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш катта даражада ташкилот раҳбарияти ёки битим тузишга ваколатли шахслардан чиқиши керак. Бу - бутун комплекс чора-тадбирлар ва компаниянинг мансабдор шахсларининг изчил ҳаракатлари. Контрагентни текшириш етарлича ва оқилона бўлиши керак.

Қуйидагилар ҳамкорнинг ишончлилиги ва сизнинг эҳтиёткорлик қилганлигингиздан далолат беради:

· етказиб бериш шартларини муҳокама қилиш ва шартномаларни имзолашда етказиб берувчи компания ва сотиб олувчи компания раҳбариятининг шахсан боғланиши;

· компания-контрагент раҳбарининг ҳужжат билан тасдиқланган ваколати ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги;

· контрагентнинг, унинг омбор, ишлаб чиқариш ёки савдо майдонларининг жойлашган жойи тўғрисида ахборот;

· контрагентларни излаш ва танлашни қайд этиш: сайтларга ҳаволалар ёки босма материаллар, айнан ўхшаш (ўхшаш) товарлар ва хизматлар бозори иштирокчилари, шу жумладан - уларни анча арзон нархларда таклиф қилувчилар тўғрисида фойдаланиш имконияти бўлган ахборот мавжуд бўлганда контрагент тўғрисидаги маълумотларни олиш усули тўғрисида ҳужжатларнинг мавжудлиги;

· контрагентда шартнома мажбуриятларини бажариш учун ресурсларнинг мавжудлиги (ишлаб чиқариш қувватлари, ускуналар, малакали ходимлар).

Контрагентларни текшириш юзасидан ўз тизимини ташкилот ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқиши керак.

 – Ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритилган солиқ тўловчилар билан нима бўлади? Ахир ҚҚС билан муаммолар бўлган жойда, ўз-ўзидан, фойда солиғи бўйича ҳам муаммолар мавжуд. Қўшимча текширувлар ва санкциялар бўладими?

 – Ноқонуний нақдлаштириш бўйича операцияларни амалга оширишда битимнинг иккала томони солиқ ва бухгалтерия ҳисобида сунъий ҳужжат айланишини яратган ҳолда қасддан хўжалик ҳаёти ҳолатлари тўғрисида ёлғон маълумотларни акс эттиради. Ушбу сохта ҳужжатлар асосида солиқ тўловчи ҚҚС суммаларини ноқонуний ҳисобга олади ва бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтиради. Ёки – ҚҚС бўйича салбий сальдо яратиш ҳисобига оқибатда бюджетдан ўзига солиқ суммасини қоплайди.

Сохта ҳужжатлар сарфларни асослаш сифатида фойдаланилади ва тегишинча, солиқ солинадиган фойдани камайтиради.

Агар сохта бошланғич ҳужжатлар ва солиқ базасини яшириш ёки солиқлар тўланмаганлиги аниқланса, СКнинг 223 ёки 224-моддалари асосида яширилган солиқ базаси суммасининг ёки тўлиқ тўланмаган солиқнинг 20%и миқдорида молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

Солиқ органлари “нақдлаштириш идоралари” билан молиявий муносабатларга эга бўлган солиқ тўловчиларнинг камерал солиқ текшируви ташаббуси билан чиқади. Ушбу текширувлар солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида битта солиқ – ҚҚСни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалалари бўйича ўтказилади.

Агар текширув чоғида битим низоли ва солиқ тўловчида ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи сохта ҳужжатлар ҳисобига пайдо бўлганлиги аниқланса, солиқ органи илгари солиқ органи ҚҚСни ҳисобга олиш бўйича тўғри тузатиш киритганлиги ёки бекор қилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар солиқ тўловчи солиқ қарз суммаларини тан олса ва солиқ органига бу ҳақда хабарнома юборган бўлса, унга солиқ қарзини тенг улушларда 6 ойда сўндириш бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади. Бунда молиявий санкциялар қўлланилмайди.

– Нақдлаштириш операциялари бўйича солиқ органларининг назар доирасига тушган солиқ тўловчилар – уларда хавфнинг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар рўйхатидан чиқиш имконияти мавжудми?

 –  Албатта, мавжуд. ДСҚ солиқ хавфини бошқариш ва хавфнинг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларни аниқлаш тизимини ишлаб чиққан. У 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚ билан тасдиқланган ва амалга киритилган.

Компьютер дастури ЭҲФда акс эттирилган товар номенклатурасини банк операциялари тўғрисидаги маълумотлар билан қиёслаган ҳолда қайта ишлаш йўли билан шубҳали операциялар билан шуғулланган 396 та ташкилотни аниқлаш имконини берди ва тегишинча, уларга солиқ хавфининг юқори даражасини берди.

Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида низомнинг 18-19-бандларига асосан солиқ тўловчилар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига солиқ хавфи даражаси мезонлари бўйича тушунтиришлар юборишга ҳақли. Ушбу тушунтиришлар, солиқ хавфини бошқариш тизимини қўллашда ва солиқ хавфини тузатишда ҳисобга олиниши мумкин.

 buxgalter.uz

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring