Юнусобод туманини янада ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича «Маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раиси раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилди.
Январь ойидан бошлаб туман ҳокимлигида ДСҚ раисининг махсус штаби ташкил этилди. Дастлаб, ишчи гуруҳ тумандаги мавжуд 63 та маҳаллани секторлар кесимида 25 та округларга тақсимлаб, ҳар бир округга ҳокимият тизимидаги тегишли ташкилот раҳбарларидан масъул округ раҳбарлари бириктирилди
Туманда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб 5 та устувор йўналиш белгилаб олиниб, ўрганишлар ташкил қилинди. Хусусан қуйидаги йўналишлар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда:
– маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича олиб борилган ишлар. Нафақа тўлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, диспансер рўйхатига олинган беморларга ёрдам бериш шулар жумласига киради («Д-хисоб»);
– Бандликка кўмаклашиш маркази ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан «1+1» тамойили асосида амалга оширилган ишлар.
– ходимлар томонидан «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича ўтказилган ўрганишларда аниқланган муаммолар асосида тадбиркорлик фаолиятини янада такомиллаштириш;
– бўш турган ер участкаларини аниқлаш, ертўлаларни ўрганиш бўйича кадастр хизмати томонидан олиб борилган ишлар;
– ижтимоий соҳа объектлари буйича (МТТ, умумтаълим мактаблари) амалга оширилган ишлар.
Юнусобод туманида ҳар бир маҳаллалар бўйича аниқ соҳаларда мавжуд камчиликларни аниқлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, уйма-уй юриб аҳолининг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларига киради.
Юқоридаги барча йўналишлар бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
ДСҚ Матбуот хизмати