Давлат солиқ қўмитаси томонидан йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар бериш бўйича интерактив хизмати учун
ҚЎЛЛАНМА
Интерактив хизматдан фойдаланиш учун https://my.soliq.uz порталида юридик шахс – йирик солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан электрон ариза юбориш орқали амалга оширилади.
Бунинг учун шахсий кабинетга киргандан сўнг, “Автомобилларни рўйҳатдан ўтказиш” ёрлиғи (ссылкаси) танланади.
Сўнгра экранда ушбу интерактив хизматнинг асосий ойнаси пайдо бўлади. Ариза юбориш учун “Рўйхатдан ўтказиш” вкладкасига ўтилади ва экрандаги формада автомобил русуми, давлат рақами, ҳайдовчи ФИШ ва автомобилни рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномаси рақами киритилади. Сўнгра “Юбориш” тугмаси босилади.
Юборилган ариза ДСҚ га келиб тушган пайтдан 1 кун муддатда кўриб чиқилади. Юборилган аризани ҳолатини “Рўйҳатдан ўтказилганлар” вкладкасида кўриш мумкин:
Агар кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлса, у ҳолда рухсатнома (стикер) шахсий кабинетга юборилади ва ДСҚ репозиториясига сақланади (ЙҲХБ ходимлари хақиқийлигини текширишлари учун). Ушбу жадвалдаги «Рухсатномани юклаб олиш» ёрлиқни босиб, рухсатнома (стикер)ни юклаб олиш мумкин.
Изоҳ: Интерактив хизмат йирик солиқ тўловчилар учун мўлжалланган. Рухсат берувчи стикерлар йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимларининг шахсий ёки хизмат автотранспорт воситалари учун берилади. Рухсат берувчи стикер у олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.