Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Муҳокамада: ўзини ўзи банд қилганлар имкониятини кенгайтириш

13/08/2020

     Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори жойлаштирилди.

    Низом ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартибини белгилайди. Унинг талаблари якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига нисбатан татбиқ этилмайди.

     Ўзини ўзи банд қилган шахс “SOLIQ” махсус мобил иловаси ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади. Қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда сўровнома тўлдирилади:

     – ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР – ПИНФЛ), рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо орқали амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно;

     – ушбу Низом иловасига мувофиқ амалга ошириладиган фаолият (ишлар, хизматлар) тури (турлари);

     – ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини юритишнинг мўлжалланаётган манзили;

     – ўзини ўзи банд қилган шахснинг мобил телефон рақами.

     Ўзини ўзи банд қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт серияси ва рақами, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар ДСҚ ва ИИВ маълумотлар базаси асосида автоматик тарзда шаклланади.

     Ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий яшаш жойидан қатъи назар, меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Унга давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида махсус мобил илова ёки шахсий кабинети орқали матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома юборилади.

     Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.

     Низомда ўзини ўзи банд қилганлар меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган:

     – агар ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у фаолиятини тўхтатгунига қадар “SOLIQ” махсус мобил иловаси ёки шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органига фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида билдиришнома юборади. Ўзини ўзи банд қилган шахс фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ижтимоий солиқни тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

     – ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.

     – ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди. Бунда, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадлари Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиққа тортилади.

     Ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

     Низомда “SOLIQ” махсус мобил иловасининг ўзини ўзи банд қилган шахслар фойдаланиши мумкин бўлган имкониятлари ҳам санаб ўтилган:

     – буюртмаларни ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни қабул қилиш;

      – юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;

     – ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;

     – товарларни (ишларни, хизматларни) реклама қилиш;

     –кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини истеъмолчилар томонидан баҳолаш ва фикр-мулоҳазалар қолдириш.

     Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига яна бир – “Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш фаолияти” қўшилди. Низом иловасида 68 фаолият турининг тўлиқ рўйхати келтирилган.

     Низомда ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматларидан (ишларидан) фойдаланувчилар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни ўқитишни ташкил этишга оид алоҳида бандлар мавжуд.

     Меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилганларнинг маълумотлар базаси (регистр)ни ташкил этади ва параллел равишда “Ягона меҳнат миллий тизими” (ЯММТ)да шакллантирладиган жисмоний шахсларнинг меҳнат тарихига интеграциялаштирилади.

     Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ тайёрланди.

    Қонун ҳужжати лойиҳаси давлат тилида жойлаштирилган. Унга 21 августга қадар изоҳлар таклифлар ва эътирозлар қолдириш мумкин.

     Маълумот учун, 13 август ҳолатига “SOLIQ” мобил иловаси ва my.soliq.uz порталида хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 244 683 нафарни ташкил этди.

 

ДСҚ матбуот хизмати

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring