Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Мутлақо янги солиқ тизими яратилди

31/03/2022

 

Тараққиёт мезонлари


Тилимизда маъмур, маъмурчилик, маъмуриятчилик деган сўзлар бор. Улар бошқарув, етакчи, йўл кўрсатувчи, фаровон ҳаёт кечирувчи каби маъноларни англатади.  Бу ҳақда гап борар экан, энг аввало, буюк бобомизмиз Алишер Навоийнинг деҳқонлар заҳматини улуғлаб айтган “Олам маъмурлиғи алардин”, деган сўзлари ёдга келади.

Яна шундай эл маъмурлигига хизмат қилувчи касб эгалари ҳам борки, улар ҳар қандай замонда давлат хазинаси ва халқ фаровонлигини таъминлашга камарбаста бўлиб келган, бу азалий анъана ҳозирги даврда ҳам янгича мазмун ва тартиб-тамоилда давом этмоқда.

         Президентимиз шу йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда соҳадаги ўзгаришларни алоҳида эътироф этиб: “Бугунги солиқчилар 4 йил олдинги солиқчилар эмас. Замон ҳам ўзгарди, булар ҳам ўзгарди: 5 йилда биз мутлақо янги солиқ тизимини яратдик,”  дедилар


Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ билан суҳбатимиз ҳам кейинги йилларда тизимда рўй берган янгиланишлар моҳияти ва уларнинг солиқ маъмурчилигини таъминлашдаги аҳамияти хусусидаги савол билан бошланди.

— Бугунги кунда юртимиз демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланиб бормоқда. Айнан мана шу жараён ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси ҳисобланади, — деди Қўмита раиси. — Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар асосида мамлакатимизда солиқ соҳасида ҳам мутлақо янги  — адолатли, шаффоф ва изчил тизим яратилди. Бундан кўзланган асосий мақсад — солиқлар юкини камайтириб, одамлар даромадини ошириш, пировардида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсаддларга изчил солиқ маъмурчилигини жорий этиш орқали эришиляпти.

2019 йилнинг 30 декабрь куни янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, 120 дан ортиқ янги қоида амалиётга киритилди. Солиқлар сони 13 тадан 9 тага, мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб 2 баравар камайтирилди.

Табиий равишда савол туғилади: кўрилган бундай чоралардан одамлар, тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар қандай манфаат кўряпти? Таҳлилларга таяниб айтадиган бўлсак, кейинги тўрт йилда солиқ тушумлари 4 баравар кўпайиб, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 6 мингдан 152 мингтага етди.

Энг муҳими, ўзгаришларни ҳар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркорлик субъекти ҳис қиляпти. Чунки, яқингача тадбиркорларга оғир юк бўлиб келган Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига 3,2 фоизли йиғимлар бекор қилинди. Ана шулар ҳисобидан 7 мингга яқин корхона ҳар йили ўртача 6 триллион сўм миқдоридаги  солиқ тўлашдан озод бўлди ва шунча маблағ ўзларида қоляпти.

Шунингдек, мол-мулк, даромад ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробар камайтирилди. Буни аниқ мисоллар орқали ифодалайдиган бўлсак, транспорт соҳасида солиқ юки — 3 баравар, озиқ-овқат саноатида — 2 баравар, тўқимачилик ва электр техникаси саноатида эса, 20 фоизгача камайди.

Қолаверса, солиқ юкининг тенг тақсимланиши ва пасайиши натижасида фойда солиғи тўловчилари 15,2, сув солиғи тўловчилари 36,5 ва ер солиғи тўловчилари 38 бараварга кўпайди. Умумлаштирадиган бўлсак, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажарилиш даражаси 80 фоиздан 95 фоизга кўтарилди. Йиғилаётган солиқ миқдори 2020 йилнинг охирги чорагидан бошлаб ҳар ойда 10 триллион сўмдан ошмоқда. Ўзбекистон солиқ тизимида шу пайтгача бундай натижа кузатилмаган.

 

Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси маъмурий биноси томига минглаб қуёш панелллари ўрнатилганлиги эътиборни тортади. Яқинда эса, Маълумотларни қайта ишлаш маркази энг замонавий технологиялар асосида жиҳозланди. Бу мақсадлар учун оз-эмас-кўп эмас, 100 миллиард сўм сарфлангани ҳам амалга оширилган ишлар салмоғидан далолат бериб турибди. Бундай технологик ўзгаришлар тизим фаолиятини янги босқичга кўтариши баробарида солиқ тўловчиларга қандай енгиллик ва афзалликлар беради?

— Қўмитамиз марказий бинолари устига ўрнатилган қуёш панеллари айни пайтда 80 фоиз электр таъминотини ўзимиз таъминлашимизга имкон беряпти. Шундай кунлар бўладики, биз ўзимиздан орттириб, умумий тармоққа электр энергияси узатамиз. 9 қаватли янги бино қурилаётганида унинг нафақат томи, балки ташқи фасади ҳам қуёш панеллари билан қопланди. Бундай технологияларни ҳудудлардаги солиқ идоралари биноларида ҳам қўллаш устида иш кетяпти.

Аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, инсон аралашувини камайтириш мақсадида солиқ органлари фаолияти изчил рақамлаштирилмоқда. Маълумотларни қайта ишлаш маркази ана шу йўлда амалга оширилган яна бир йирик лойиҳа бўлди. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ, Давлат бюджетидан ажратилган 100 миллиард сўм эвазига бинолар таъмирланиб, узлуксиз электр таъминоти қурилмалари, прецизион кондиционерлар, катта ҳажмли сервер ва компьютерлар билан жиҳозланди.

Бу, биринчи навбатда, ахборот тизимларининг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, солиқ тўловчиларга электрон хизматлар кўламини кенгайтириш, сифатини оширишга хизмат қилади. Чунки замонавий хизматлардан фойдаланувчилар сони жуда тез ортиб бормоқда. 2021 йилнинг ўзида солиқ тўловчилар томонидан шахсий кабинетдан фойдаланишлар сони 40,5 миллионтани (2020 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп), юборилган электрон ҳисобварақ-фактуралар сони 33,9 миллионтани (2020 йилга нисбатан 1,6 баравар кўп), онлайн назорат-касса машиналари орқали рўйхатга олинган чеклар сони 417,4 миллионтани (2020 йилга нисбатан 4 баравар кўп) ташкил этди.

Маълумотларни қайта ишлаш марказида гиперконвергент технологияси йўлга қўйилди ва у ахборот тизимларига юклама ҳажмини серверлараро тақсимлаб, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаб келмоқда.

Натижада марказ қуввати 8 мартага ошди, электрон хизматлар кўлами кенгайди. Шахсий карточкаларда сальдо қаторларини ҳисоблаш каби мураккаб жараёнлар 10 баравар тезлашди. Масалан, илгари республика бўйича ҳисоблашга 24 соат кетган бўлса, эндиликда бу жараён 2-3 соатда амалга оширилмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда ҳам муҳим омил ҳисобланади. 

Киберҳужумдан ҳимоя, бизнес-таҳлил технологиялари жорий қилинди. “Е-ijara”, “Е-imtiyoz”, “Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари”, “Солиқ текширувлари”, “Автоматлаштирилган камерал назорат тизими”, “Солиқ узилиши коэффициенти”, “K-Savdo” каби янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди. “Soliq” мобил иловасининг функционал имкониятлари кенгайтирилди. Хусусан, киберҳужумларни олдини олиш бўйича “WAF” дастурий-аппарат мажмуасининг татбиқ этилиши туфайли ойига тахминан 100 мингдан ортиқ ҳужумларнинг олди олинмоқда.

Айни кезда 99,9 фоиз ҳисоб фактуралар электрон тарзда топшириляпти ва қабул қилиняпти. Савол туғилиши мумкин, нега 100 фоиз эмас? Чунки, 0,1 фоизи бу электрон ҳисобот топшириши қонун томонидан тақиқланган ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади. Демак, биз бу масалада амалда тўлиқ 100 фоизлик натижага эришдик. Ҳатто, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Марказий банкка сотаётган олтин бўйича ҳисобварақ-фактуралари ҳам электрон тизим орқали топширилаётгани унинг шаффофлашиб бораётганининг амалий тасдиғи деса бўлади.

 

Барча тадбиркорлик субъектларининг рўйхатга олиш маълумотлари қайта кўриб чиқилиб, ундаги хато ва камчиликлар бартараф этилиши ҳамда бошқа вазирлик ҳамда идоралар маълумотлари билан бирхиллаштирилиши таъминланди.

2022 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва акциз солиғини давлат солиқ қўмитасида мавжуд электрон маълумотлар асосида автомат равишда шакллантириш механизми йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҚҚС 1,4, айланмадан олинадиган солиқ 1,6, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 1,3 бараварга ўсди. Бундан ташқари, солиқ идораларида электрон ҳужжат айланиш тизими жорий этилган бўлиб, бугунги кунда 10 956 нафар солиқ органлари ходимлари шу тизим асосида ишлаяпти.

Мухтасар айтганда, Маълумотларни қайта ишлаш марказини мамлакатимиз солиқ тизимининг “мияси” дейиш мумкин. Бу ерга барча солиқ тўловчиларнинг маълумотлари интеграция қилинган. 50 нафарга яқин малакали мутахассис солиқ айланмасини онлайн режимда кузатиб, масофадан тезкор хизмат кўрсатади.

Шу ўринда харид суммасидан 1 фоизли кешбэк олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларини жорий этишнинг мақсад ва самаралари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

— Кешбэк сўзи инглизчадан ўзбекчага ўгирилганда, нақд пулнинг қайтиб берилиши деган маънони беради. У мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасдан 1 фоиз миқдорда кешбэк қайтариш механизми жорий этилди. Агар чек 52 минг сўмга урилган бўлса, 520 сўм фуқаронинг ҳамёнига тушади. Яъни, 1 фоизи қайтарилади.

 (Бундан автомобиль сотиб олганлик, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно.)

Ушбу жараёнда QR-кодли чекларни “Soliq” мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтказиб, чекларда кўрсатилган суммалар тасдиқлангандан кейин улар харидорга ўтказиб берилади. Табиийки, бу харидорларни рағбатлантиришни назарда тутади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 175 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан 207 мингта онлайн-НКМ ва виртуал касса давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказилган. Улардан 65,9 триллион сўмлик 612,9 миллионта чек онлайн равишда маълумотлар базамизга келиб тушган, шундан қўшимча қиймат солиғи суммаси 15,1 триллион сўмни ташкил этади.

Онлайн назорат-техникалари чекларининг QR-кодини “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши жорий этилганидан буён солиқлар тушуми ҳам сезиларли даражада кўпайди. Кешбэк тизими ишга тушиши туфайли 2022 йил январь ойининг ўзида 32 миллиондан ортиқ онлайн назорат касса техникаси чеклари чоп этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 191 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг январь ойида берилган чекларни рўйхатдан ўтказган 113 мингдан ортиқ фуқарога 20,9 миллиард сўм, февраль ойида эса, 30 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилди.

Бу ва амалда бўлган яна бир электрон тизим жамоатчилилик назоратини кучайтиришга имконият яратмоқда, Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкорга ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Ҳозирга қадар “Солиқ ҳамкор” интерактив тизими орқали 16 447 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 10 446 тасида савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланган. 

Давлатимиз раҳбари билан учрашувда айрим ҳолларда тадбиркорлар янги дастур ва талабларни тушунмагани сабабли кўплаб саволлар ҳам пайдо бўлаётгани, агар улар янгича солиқ ҳисоботини, ўзгаришларни билмаса, унга жазо бериш керак эмас, тўғри йўлни ўргатиш, ишонтириш кераклигига эътибор қаратилди. Шунинг учун “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида уларга янгича ишлашни ўргатиш, электрон хизматлар қамровини кенайтириш, кадрлар малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди. Эндиликда бу каби вазифаларни бажариш доирасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилади?

— “Солиқчи — кўмакчи” тизимининг моҳияти шундан иборатки, энг ававало, биз энди иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан, унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейин эса, бизнес субъектининг “яшаб кетиши”, яъни, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиши, ҳисоботларни тўлдириши ва топшириши, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича ёрдам беришга асосий эътибор қаратилади.

Ҳар бир тадбиркорнинг саъй-ҳаракатига унинг қийинчилик ва муаммоларини тушунган ҳолда, яқин кўмакчи сифатида ёндашувни тақозо этади. Шу боис бу йўналишдаги фаолиятимиз қанча солиқ қонунчилигини бузиш аниқланди ва қўшимча солиқ ҳисобланди, деб тадбиркорни жазолашга эмас, аксинча, солиқ қонунчилигини бузилишини нечоғлик камайганлиги ва тадбиркорларни ортиқча харажатлардан сақлаб қолишга қанча ҳисса қўшилганлигига қараб белгиланади.

Тамойил доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш бўйича тўрт босқич ва 9 та йўналишни қамраб олган “Ҳаракатлар режаси” тасдиқланган. Бунда тадбиркорлик субъектларига солиқ органларида мавжуд маълумотларга биноан, 21 та мезон асосида ёрдам кўрсатилади. Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uzda “Солиқчи — тадбиркорга кўмакчи” платформаси жорий этилган ва унда 14 та интерфаол хизмат йўлга қўйилган.

Рости, солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни тадбиркорларга содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманларда ҳали кўп иш қилишимиз зарур. Шу боис солиқ тизимидаги барча даражадаги раҳбар ва ходимлар тадбиркорлар, аҳоли билан тез-тез учрашиб, муаммоларини эшитиши, тушунмовчиликларнинг олдини олиши, ижтимоий тармоқларда, ОАВда керакли ахборотни бериши, ўргатиши ва яқин кўмакчиси бўлиши бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олдик. Жойларда бу борадаги тадбирлар бошлаб юборилди.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат билан боғлиқ жараёнлар жадал суръатда ривожланаётган ҳозирги шароитда соҳа ходимларининг дунёқараши, малакаси, билимига нисбатан янгича талаб ва мезонлар қўймоқда. Шу жиҳатлар инобатга олинган ҳолда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтининг фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда 1560 нафар талаба солиқлар ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, рақамли иқтисодиёт бакалавриат йўналишларида таҳсил олмоқда. Ўқув-таълим жараёнига хорижда таълим олган, малака оширган олимлар ҳамда мутахассислар жалб қилинганлиги тизимда ишловчи ходимларнинг касбий билимини оширишда ҳам қўл келяпти. 2021 йилда ўқув курслари ташкил этилиб, 2 984 нафар ходим ўқитилди ва малакаси оширилди. Жорий йилда бу борадаги ишлар сон ва сифат жиҳатдан янги босқичга чиқади. 

Президентимизнинг топшириғига кўра, 200 нафар мутахассис Туркия, Корея ва бошқа давлатларда ўқитилади ҳамда малакаси оширилади.

Президентимиз солиқ тизими давлат корхоналарини трансформация қилишда фаол иштирок этиши лозимлигини алоҳида таъкидладилар. Мазкур муҳим вазифани бажариш учун тажрибали кадрларимизнинг билим ва малакасига таянган ҳолда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш, пировардида молиявий барқарорликка эришишнинг манзилли чоралари ишлаб чиқилмоқда. Бунда хорижий тажрибаларни ўрганган малакали ходимлар ва Фискал институтда таҳсил олаётган ёш кадрлар ҳам алоҳида ўрин тутади.

Тараққиёт стратегиясида тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш, ҳаммага тенг бўлган бизнес муҳитини ва зарур инфратузилма яратиш бўйича бошлаган ислоҳотларни қатъий давом эттириш вазифаси қўйилган. Тизим раҳбар ходимлари ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш масъулиятини яхши англайди ва уларни ҳал этишга қатъий бел боғлаган.

“Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири

 Абдурауф ҚОРЖОВОВ суҳбатлашди.  

“Янги Ўзбекистон” газетаси 2022 йил 31 март, 64-сон



Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring