Мамлакатимизда коронавирус тарқалиши туфайли эълон қилинган карантин даврида давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз оширилишининг олдини олишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Лекин шунга қарамай, ўз нафсини ўйлаб, вазиятдан фойдаланиб, мўмай даромад илинжида ҳаракат қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тойлоқ тумани бўлими ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро М.Х. давлат рўйхатидан ўтмасдан ва қиммат нархда ўсимлик ёғини сотаётганлиги аниқланди. Назорат тадбири натижасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқародан жами қиймати 1560000 сўмлик 158 литрдан ортиқ ўсимлик ёғи масала қонуний хал бўлгунга қадар вақтинча олиб қўйилди.
Самарқанд вилоят ДСБ
Матбуот хизмати