Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

ОAВ вакиллари ҚҚС тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг янги тартиби билан танишди

11/09/2020

 “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи: ҚҚС тўловчиларига хизмат кўрсатиш мисолида солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган сервис хизматлар, ҚҚСни қайтаришнинг янги тартиби”

бу Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси томонидан босма ва электрон ОАВ вакиллари учун ташкил этилган навбатдаги пресс-турнинг мавзуси бўлди.

Ахборот-танишув тадбири учта ҳудудни қамраб олди: ДСҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ҚҚС тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими, “Krantas GROUP” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси. 

Пресс-тур аввалида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Олимжон Файзибоев сўзга чиқиб, давлат солиқ сиёсати ва давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. 


Блиц саволлар давомида долзарб мавзулар – солиқ маъмуриятчилигига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишнинг ижобий таъсири, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, қўшлган қиймат солиғи тўловчиларига хизмат кўрсатиш мисолида солиқ органларини таркибий қайта ташкил этиш натижалари муҳокама қилинди. 


 

Солиқ хизматини таркибий қайта ташкил этиш

 Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июль ойидан бошлаб хизмат таркибий тузилмасини қайта ташкил этиш жараёни бошланди. Мақсад – солиқ тўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва тизимнинг сервисга йўналтирилганлик даражасини ошириш. Шу билан бирга, солиқ тўловчиларнинг ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий ва қулай тарзда бажаришини таъминлаш.

ҚҚС-офислари ва ҚҚС тўловчилари учун хизмат кўрсатишга оид тақдимотларда Давлат солиқ қўмитаси Қўшилган қиймат солиғи маъмурияти бошқармаси мутахассислари янги форматдаги тажрибалар билан ўртоқлашди. 

Янги механизм хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини оширишда ўз самарасини кўрсатди. Солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига биринчи мурожаатида ечимини топмаган масала бўйича юқори органлардан жавоб кутиш ҳолатлари кескин камайди. Вазифаларнинг аниқ тақсимланиши ҳар бир масалани батафсил ўрганишга ва ишларни манзилли ташкил этишга имкон берди. 


Таркибий тузилмани қайта ташкил этиш тадбиркорлик субъектларидан ортиқча оворагарчиликларни талаб қилмади, барчаси автоматик тарзда амалга оширилди.

Маълумот учун. Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасида ҚҚС тўловчиси сифатида 102 537 та субъект рўйхатга олинган. Ҳудудлар кесимида: Тошкент – 19 908,  Қашқадарё вилояти – 10 219, Андижон вилояти – 6 783, Сурхондарё вилояти – 5 509, Тошкент вилояти – 8 549, Қорақалпоғистон Республикаси – 5 862.  

Хизматга йўналтирилганлик: Тошкент шаҳар ДСБ ҚҚС-офиси

Июль ойида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган янгиланган форматдаги ҚҚС тўловчиларига хизмат кўрсатиш бўлими тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ҳал қилишда мақсадли ёндашув қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Инқирозга қарши даврда “Солиқ хизмати – тадбиркорга кўмакчи” шиори амалий қўллаб-қувватлашлар – куну-тун, тезкор хизмат кўрсатиш ва сифатли маслаҳатларда акс этди. 


Бунда ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги  (2020 йил 14 август. 489-сон) қарорига мувофиқ ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш)нинг янги шартлари ва тартиби белгиланди.

Aгар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммаси ҳисобланган солиқ суммасидан кўп бўлса, унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, солиқ тўловчи ортиқча тўлаган ёки ундан ортиқча ундириб олинган қўшилган қиймат солиғи маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Соддалаштирилган тартиб: Солиқ тўловчилар ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) бўйича ариза юборади. Ҳар бир ариза белгиланган муддатда, тегишли орган томонидан кўриб чиқилади.

Масалан, ҳисобга олинган жойи бўйича солиқ тўловчилар аризасини давлат солиқ бошқармаси (ДСБ) кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Йирик солиқ тўловчилар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспкциясига ариза юборади.

Муҳим: Энди давлат солиқ инспекциялари ушбу функцияни бажармайди. 


ДСБ ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспкциясига ариза юборилган санадан масалани кўриб чиқиш жараёни бошланади. Янги нормага кўра, ариза берилган кундан бошлаб икки хил усулда – 7 кундан кечиктирмай ва 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Тезлаштирилган тартиб (7 кундан кечиктирмай) йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхона вакиллари, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ("0" ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчилари учун.

Умумий тартиб (60 кундан кечиктирмай) бошқа барча ҚҚС тўловчилари учун. 

Масалан:  

Қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси деганда товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади.

Ҳозирги вақтда ҚҚС ставкаси 15%. Бир йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан (ПФ-5837-сон. 26.09.2019 й.) қўшилган қиймат солиғи 20%дан 15%га туширилган эди.

ҚҚСни қайтариш – амалиётда

Инқирозга қарши чоралар даврида ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) масаласининг шаффоф ва тезкор тарзда ҳал этилиши алоҳида аҳамиятга эга. Тадбиркорлик соҳаси учун бу давлат томонидан берилган мақсадли ёрдам бўлиб, қайтарилган маблағларни эҳтиёжлари (айланма маблағларини ошириш, хом ашё харид қилиш, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва бошқалар) учун ишлатишга имкон беради. Шунингдек, ҚҚС занжиридаги узилишларнинг олдини олади.  


ОАВ вакиллари ҚҚСни қоплаш (қайтариш) тартиби билан қурилиш кранлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Krantas GROUP" МЧЖ корхонаси мисолида танишди. Пандемия даврида иш режими бироз қисқарди, аммо тўхтаб қолмади. 300 нафар ходимга бир маромда иш ҳақлари тўлаб борилди. 2020 йил 7 ойи давомида умумий маҳсулот айланмаси 39,7 млрд.сўмни ташкил этди. Таъкидлаш жоиз, мазкур корхона ҚҚС қоплаш (қайтариш)нинг янги тартибидан фойдаланиб, 2020 йил 28 августда қўшилган қиймат солиғи бўйича  3,7 млрд. сўм маблағини қайтариш бўйича тегишли ариза юборди. Ушбу маблағ 2020 йил 4 сентябрда корхонага қайтарилди. 


Муҳим: август ойи бошидан Давлат солиқ хизмати органларига умумий миқдори 1 443,9 млрд. сўм бўлган 1 063 та ариза келиб тушди. Шундан 250 та ариза қаноатлантириш учун Молия вазирлигига юборилди. Солиқ тўловчиларга 1 074,8 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар қайтарилади.

Йил бошидан буён ҚҚСни қайтариш тарзида давлат томонидан тадбиркорлик субъектларига жами 3 046 млрд. сўм (3 трлн. 46 млрд. сўм) миқдоридаги маблағлар қайтарилди.

Ҳисоботида номувофиқликлар аниқланган тадбиркорлик субъектлари хатоларини тузатиб, ҚҚС суммасини қайтариш учун қайта ариза юбориш ҳуқуқига эга.

 

Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!

 

ДСҚ Матбуот хизмати

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring