Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини, хусусан онлайн назорат касса машиналари жорий йилнинг 1 январидан бошлаб босқичма-босқич жорий этилиши тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор афзалликлар яратди.
Хусусан, бу турдаги қурилмани ўрнатилиши фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш каби мажбуриятлари бекор қилади.
-Энг асосийси сотиб олиб, ўрнатилган онлайн назорат касса машинаси билан боғлиқ харажатлар уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилди, бу қурилма бизга текинга берилгандай бўлди, - дейди Ширин шаҳридаги “ABDU-FARM” хусусий корхонаси раҳбари Абдуазиз Бойзоқов.
Ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида онлайн-назорат касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютуқли ўйинларни ташкил этиладиган бўлди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Сирдарё вилоятида нақд пул тушумига эга ҳамда фармонда белгиланган биринчи босқичда онлайн назорат касса машиналарини қўллаши кўзда тутилган 637 та савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари мавжуд. Уларнинг 549 таси бугунги кунда онлайн назорат касса машинасидан фойдаланиб келишмоқда.
Сирдарё вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.