Замонавий ахборот технологиялари савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг кундалик жараёнларига муваффақиятли кириб бормоқда. Хусусан, онлайн назорат-касса техникаларини (виртуал касса) жорий этиш қонунчиликка мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Натижада ҳисоб-китоблар тизими соддалашиб ва шаффофлашиб бормоқда, шу билан бирга онлайн касса техникаларидан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларида айрим саволлар ҳам пайдо бўлмоқда.
Солиқ тўловчиларнинг қандай ҳолларда онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланган ҳолда чек берилиши кераклиги ҳақидаги саволларига Давлат солиқ қўмитаси Cолиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз Умирзақов жавоб берди.
1. Тўловлар электрон тўлов тизимлари (PayMe, Click) орқали қабул қилганда (кафе ва дўкондан ташқари) қайси фаолият турларида онлайн-НКМ бўлиши ва ундан чек берилиши керак?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сонли Фармони ва Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ. (ВМҚ-943-сон. 2019 йил 23 ноябрь) аҳолидан тўловларни қабул қилиб олувчи, шу жумладан тўлов терминаллари ёҳуд тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда қабул қилиб олувчи тадбиркорлик субъектлари харидорларга онлайн назорат-касса техникалари чекини бериши шарт.
Шу муносабат билан, товар учун қабул қилинган ҳар бир тўлов қабул қилинганда, шу жумладан, бўлиб тўлаш (муддатли тўлов) шарти билан реализация қилинган товар учун тўлов қабул қилинганда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки берилиши лозим. Товар бўлиб тўлаш (муддатли тўлов) шарти билан сотилганда, бу чекда кўрсатилиши керак, масалан, товар номи сатрида ушбу тўлов бўлиб тўлаш шарти билан сотилган товар учун даврий тўлов эканлиги кўрсатилган ҳолда аниқлик киритилиши лозим.
Айрим хизматлар (ўқув маркази, таъмирлаш) кўрсатилаётганда бўнак (аванс) тўловлари қабул қилиниши ва тўлов учун онлайн-НКМ чеки берилиши мумкин. Бу эса реализация демакдир. Бунда товарларни муддатли тўлов асосида реализация қилиш ёки қайтариб беришни қандай расмийлаштириш керак?
– Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ (ВМҚ-943-сон. 2019 йил 23 ноябрь) касса чеки бу – фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китоблар фактини тасдиқловчи, аҳолидан ҳар бир қабул қилинган тўлов учун бериладиган бирламчи ҳисоб ҳужжати.
Бунда агар харидор товарни қайтариб берса, товар юк хати расмийлаштирилади, бу харидорга қайтарилган товарлар учун пул миқдорини олишга асос бўлади. Қайтарилган пул маблағлари учун пул маблағини қайтариш тўғрисида далолатнома тузилади.
Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилган тақдирда, харидорга қайтарилган сумма учун товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритилади. Товарларни сотишдан олинган даромадларга тузатиш киритиш маблағлар қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади.
Масалан, фаолият соҳалари: интернет-провайдер, халқаро телевидение. Аҳолидан тўлов қабул қилиш бўйича PAYNET билан шартнома тузганда онлайн-НКМ чекини PAYNETнинг ўзи беради, комиссия суммасини айириб, бизнинг жорий ҳисоб рақамимизга юборади. Агар пул маблағларини тўғридан-тўғри қабул қилмасак, ўзимизнинг онлайн кассамиз орқали чек беришимиз шарт эмасми?
– Тадбиркорлик субъектлари кўрсатилган хизматлар учун тўловни электрон тўлов тизимлари (PayMe, Click) орқали қабул қилган ҳолларда, шу жумладан саволда кўрсатилган ҳолларда ушбу тўловларни (воситачилик ҳақини чегирмаган ҳолда) онлайн-НКМ ёки виртуал кассада қайд этишлари шарт.