Hududiy
organlar

Soliq qo'mitasi

Markaziy apparat

...
  • Toshkent shahar, A.Qodiriy ko‘chasi 13a-uy
  • (71) 244-98-98 Ishonch telefoni
    (71) 244-98-98 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • org@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Andijon viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (74) 223-95-23 Ishonch telefoni
    (74) 223-95-23 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • andijon@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Buxoro viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (65) 221-26-89 Ishonch telefoni
    (65) 221-26-89 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • buxoro@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Jizzax viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 72 222-07-00 Ishonch telefoni
    72 222-07-00 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Jizzax@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qashqadaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (75) 225-10-82 Ishonch telefoni
    (75) 225-10-82 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Navoiy viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Navoiy shahar, Navoiy ko‘chasi, 27-b uy
  • (79) 223-53-71 Ishonch telefoni
    (79) 223-53-71 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Navoiy@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Namangan viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (69) 227-91-96 Ishonch telefoni
    (69) 227-91-96 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Namangan@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Samarqand viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • 55 704-06-16 Ishonch telefoni
    55 704-06-16 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Samarqand@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Surxondaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Termiz shahar, M.Kahhor ko‘chasi, 23-uy
  • (0-376)-223-50-74 Ishonch telefoni
    (0-376)-223-50-74 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Surxondaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Sirdaryo viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Guliston shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 41-uy
  • (67) 235-03-42 Ishonch telefoni
    (67) 235-03-42 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • sirdaryo@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent shahar

Soliq boshqarmasi

...
  • (71) 244-54-86 Ishonch telefoni
    (71) 244-54-86 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Toshkent viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (78) 150-49-56 Ishonch telefoni
    (78) 150-49-56 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Farg‘ona viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • (73) 241-70-61 Ishonch telefoni
    (73) 241-70-61 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • fargona@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Xorazm viloyati

Soliq boshqarmasi

...
  • Urganch shahri Islom Karimov ko‘chasi, 124-uy
  • (62) 223-10-10 Ishonch telefoni
    (62) 223-10-10 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • xorazm@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Qoraqalpog'iston Resp.

Soliq boshqarmasi

...
  • Nukus shaxar. T.Qaypbergenov ko‘chasi, 23-uy
  • (61) 222-00-33 Ishonch telefoni
    (61) 222-00-33 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Hududlararo inspeksiyasi

Soliq boshqarmasi

...
  • Toshkent shahri, Xadra mavzesi, Alisher Navoiy ko‘chasi, 16-B
  • 71 202-21-04 Ishonch telefoni
    71 202-21-04 Faks
  • Ish vaqti : 9:00 - 18:00
    Tushlik : 13:00 - 14:00
    Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • mri@soliq.uz
Sahifaga o'tish

Ўрнатилган онлайн НКМларнинг 40 фоиздан кўпроғи ишлатилмаяпти

04/08/2020

Касса чекини тақдим этиш – бу тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлигини билдиради. У товарлар амалдаги қонун меъёрларига мувофиқ ҳисобга олинганини – даромадлар ҳақидаги барча маълумотлар автоматик равишда солиқ органлари маълумотлар базасига ўтказилганини ва тадбиркорлик фаолияти шаффоф эканлигини англатади. Бугунги кунда назорат-касса техникаларининг янги авлоди – онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар жорий этилмоқда. Бу босқичма-босқич амалга ошириляпти.

Aйни пайтда мамлакат бўйлаб қарийб 34 мингта онлайн НКМ ва виртуал касса ўрнатилган. Бироқ, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб жараёнида уларнинг 14 128 тасидан фойдаланилмаяпти. Яъни, 40% дан зиёд тадбиркорлик субъектлари амалдаги қонунларга бўйсунмасдан, аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса тизимидан фойдаланмаяпти, ҳатто мазкур онлайн техникани ўрнатган бўлса ҳам.

Бу истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузишдир, чунки товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби белгиланган. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида шундай дейилган: “Олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилади. Товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади.”

Бунда, замонавий бозордаги аниқ ҳолатларни, яъни бизнес ва хизматлар соҳасининг онлайн назорат-касса ва виртуал кассаларга босқичма-босқич ўтишини ҳисобга олган ҳолда, тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрда имзоланган “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли фармони, 5 банди.). Бу ҳақда тадбиркорлик субъектлари хабардор этилган.

Истеъмолчилар дорихоналарда, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдо нуқталарида ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида пластик карта орқали харидни амалга оширганда тўлов терминаллари чекларини олишади. Ушбу чекларда харид тўғрисида батафсил маълумотлар бўлмайди, масалан, товарлар (иш ёки хизмат) номи, миқдори, нархи, қўшилган қиймат солиғи суммаси, QR код.

Бу маълумотларнинг барчаси онлайн назорат-касса машиналари чекида акс эттирилади. Бироқ, бундай чекларни кўпчилик тадбиркорлар тақдим этмаяпти.

Демак, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи бундай тадбиркорлик субъектлари онгли равишда фойдасини яширишни мақсад қилган. Товарлар ва давлат бюджети тушумларининг тўғри ҳисобга олинмаслиги мамлакат иқтисодиётига тузатиб бўлмас зарар етказади. Ноинсоф тадбиркорлар хуфиёна равишда қонунларни четлаб ўтади. Истеъмолчилар қонун устуворлигини ўрнатишга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин.

Ҳуқуқимизни қандай ҳимоялаймиз?

Жамоатчилик назорати – ҳуқуқбузарларга таъсир кўрсатадиган энг самарали чоралардан биридир. Бунда қонунчилик асосларини билиш кифоя:

– 2020 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари учун онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланиш МАЖБУРИЙ. Мазкур шохобчаларда сизга, QR кодли чек берилиши шарт.

Диққат! Бунда истеъмолчи тўловни нақд пул ёки пластик карта билан амалга оширгани муҳим эмас.

– 2020 йил 1 августдан юқоридагиларга ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари қўшилди. Уларга йирик савдо тармоқлари киради.

QR кодли чек талаб қилиш – ҳар бир истеъмолчининг ҳуқуқи. Қатъий туринг. Нима учун дори воситалари ва бошқа халқ истеъмоли моллари нархлари ошиб кетаётганини тушунтиришни талаб қилинг. Масаланинг ечими топилмаса, Давлат солиқ қўмитаси шу ернинг ўзида (71) 244-98-98 рақамли “ишонч телефони” ёки Call-марказининг 1198 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўрайди.

 

Ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар

Чек беришни рад этиш, тўлов терминалисиз ёки касса аппратисиз савдо қилиш – жарима солишга сабаб бўлувчи жиддий солиқ ҳуқуқбузарлиги. Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ, “Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик – беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”

Ҳудудлар кесимида хўжалик юритувчи субъектларнинг Онлайн НКМ ёки виртуал кассадан ФОЙДАЛАНМАСЛИК кўрсаткичи:

Қорақалпоғистон Республикаси – 34,2 %

Андижон вилояти – 53,6 %

Бухоро вилояти – 51, 9%

Жиззах вилояти – 40, 0%

Қашқадарё вилояти – 21,5%

Навоий вилояти – 25,2%

Наманган вилояти – 43,1%

Самарқанд вилояти – 62,4%

Сурхондарё вилояти – 44,6%

Сирдарё вилояти – 39,4%

Тошкент вилояти – 47,4%

Фарғона вилояти – 37,3%

Хоразм вилояти – 22,5%

Тошкент шаҳри – 42,5%

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – қонуний ва шаффоф бизнес кафолати.

 

ДСҚ Матбуот хизмати

Asosiy ko'rsatkichlar

Barchasini ko'rish

Soliq idoralariga murojaatlar

2024-yil III chorakda Yagona raqamga qilingan murojaatlarga berilgan javoblar bo‘yicha qo'yilgan baholar
  • 1 baho
  • 2 baho
  • 3 baho
  • 4 baho
  • 5 baho
Barchasini ko'rish
Fikringizni qoldiring
Powered by GSpeech

Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!

Bizga xabar yuboring