Markaziy apparat
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Soliq boshqarmasi
Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг солиқлардан ортиқча тўлов суммаларини бошқа солиқ туридаги солиқ қарзларига сингдириш амалиётининг соддалаштирилган тизими ишга туширилди.
Янги тизимнинг афзалликлари ва ишлаш жараёни тўғрисида ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Эркаев тушунтириш берди:
– Солиқ кодексининг 104-моддасида, ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқнинг ортиқча тўланганлиги факти аниқлаган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилиниши белгиланган.
Шу кунга қадар, мазкур жараён тўлиқ автоматлашмаганлиги ҳамда инсон омили иштироки олиб ташланмаганлиги сабабли тадбиркорлик субъектларининг мавжуд ортиқча тўлов суммаларини бошқа солиқлардан қарздорликларига ҳисобга олиш ишлари кечикишига ҳамда солиқ тўловчиларга пеня ҳисобланишига сабаб бўлаётган эди.
Эътиборли томони шундаки, эски тизимда ушбу жараён 8 босқични ўз ичига олиб, барча босқичларда инсон омили иштироки мавжудлиги сабабли мазкур амалиётлар учун тадбиркорлик субъектларининг 10 кун ва ундан ортиқ вақти сарфланган.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида тадбиркорлик субъектларидан солиқлар бўйич ортиқча тўлов суммаларини мавжуд солиқ қарзларига сингдириш тўғрисида 38,8 мингта электрон аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 27,6 фоизи 3 кунгача, 6,8 фоизи 7 кунгача, 43,8 фоизи 10 кунгача ҳамда 21,6 фоизи 10 кундан ортиқ муддатда ижрога қаратилган.
Мисол учун, “NATURAL GAS-STREAM” МЧЖнинг солиқ органига 2020 йил 13 январда ортиқча тўловини бошқа солиқ туридаги солиқ қарзига ўтказиш (сингдириш) тўғрисида юборган мурожаати 14 кун давомида кўриб чиқилиб, 2020 йил 27 январь куни Ғазначилик бўлимига ижро учун юборилган.
Давлат солиқ қўмитаси юқоридаги каби вазиятларни инобатга олиб, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур жараён учун мутлақо янгича тизимни ишга туширди.
Янги тизим қуйидаги афзалликларга эга:
– эски тизимдаги 8 босқич ўрнига соддалаштирилган уч босқичли бир иш кунида амалга ошириладиган янги тизим яратилди;
– жараён тўлиқ автоматлаштирилиб, инсон омили иштироки чекланиши оқибатида коррупцион муҳитни олиб ташлаш имкони яратилди;
– солиқ тўловчи уйидан ёки офисидан чиқмаган ҳолда шахсий кабинет орқали солиқлардан мавжуд ортиқча тўлов суммасини, бошқа солиқ туридаги қарздорлигига ҳисобга олишни белгилаб бериш имкони яратилди;
– солиқ органида солиқ тўловчи томонидан белгилаб берилган солиқлардан мавжуд ортиқча тўлов суммасини бошқа солиқ туридаги қарздорлигига ҳисобга олиш тўғрисида хулоса (қарор) автоматик равишда шу куннинг ўзида шаклланади;
– шаклланган хулоса (қарор) келиб тушган кундан кечикмасдан солиқ органи томонидан имзоланади;
– солиқ органи хулосаси имзоланган заҳоти автоматик равишда электрон тарзда ижро учун Ғазначилик идораларига юборилади;
– мазкур жараённи реал вақт режимида кузатиб бориш, назорат қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш имкони яратилди;
– электрон хулоса (қарор) расмийлаштирилган куннинг ўзида ҳисобга олиниши белгиланган ортиқча тўлов миқдорида солиқ қарзига нисбатан Солиқ кодексининг 110-моддаси талабларига мувофиқ пеня ҳисобланиши тўхтатилади.
Маълумки, инқирозга қарши даврда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилди. Янги автоматлаштирилган тизим – хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва солиқ соҳасига ахборот технологияларини татбиқ этиш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
ДСҚ Матбуот хизмати
Eng muhim yangiliklarni birinchi bo'lib olishni xohlaysizmi? Bildirishnomalarga obuna bo'ling!