Ютуқли чек ўйинларининг IV тиражи 29 апрель соат 17:00да “O‘zbekiston” телеканалида жонли эфирда бўлиб ўтади.
5 та пул ютуғи;
3 тателевизор;
3 та кондиционер;
3 тагаз плитаси;
3 та мобиль телефон;
«Хумсон» санаторийсига 3 та йўлланма
4 та велосипед.
Супер ютуқ – Chevrolet Spark автомобили.
Шартлар жуда оддий!
Чекдаги 12 сондан иборат фискал белги/фискальный признак (ФБ/ФП)ни топинг ва 1077 рақамига SMS тарзда юборинг ёки Soliq/Payme/Click мобил иловалари орқали QR кодини сканер қилинг.
Эслатиб ўтамиз, чекларни рўйхатдан ўтказиш миқдори чекланмаган. Бир кунда битта савдо нуқтасидан фақат иккита чек рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Чекнинг харид миқдори 1 000 сўмдан кам бўлмаслиги лозим.
Чекларни фискал маълумотлар базаси сайти – ofd.uz дан текшириш имкони мавжуд. Чекларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлса https://t.me/ofdfmo телеграм гуруҳига ёки (71) 202-32-32 телефон рақамига мурожаат қилинг.
Муҳим: агар ғолиблар орасида 18 ёшга тўлмаган шахслар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар бўлса, совринларни уларнинг қонуний вакиллари тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этгандан кейин олишлари мумкин.
Ютуқли чек ўйинлари ғолиблари ютуқ учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайди. Соврин учун ҳисобланадиган даромад солиғини тўлаш ютуқли ўйин ташкилотчисига юкланади.