Давлат солиқ қўмитаси замонавий ахборот-коммуникация технологияларини солиқ маъмурчилигига татбиқ этиш юзасидан юқори ютуқларга эришилганлигини маълум қилади.
Тизимни жорий этиш доирасида «Asl belgisi» миллий ахборот тизими муваффақиятли ишга туширилган бўлиб, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб тамаки ва алкоголь маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш йўлга қўйилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига 7,8 мингдан ортиқ тамаки ва алкоголь маҳсулотлари айланмаси занжири тизими иштирокчилари рўйхатдан ўтказилди.
Бир вақтнинг ўзида, Давлат солиқ қўмитасига юқорида кўрсатиб ўтилган Ҳуқумат қарори билан 2021 йил 1 апрелдан маркировкаланган пиво маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан маркировкалаш жараёнини йўлга қўйиш учун пиво ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган изчил чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 1 апрелдан республикадаги 3 та йирик пиво заводида (умумий бозорнинг 76,9%) маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини муваффақиятли ишга туширган ягона мамлакатга айланди.
Бу МДҲ ҳудудида шу каби лойиҳаларни амалга оширишда етарлича тажрибага эга бўлган хусусий ҳамкор «CRPT Turon» МЧЖ томонидан юқори баҳоланди.
Давлат солиқ қўмитаси соҳадаги янгиликларнинг ижобий намунасини яратиб, маҳсулотларни маркировкалашда ўзига хос тажриба тўплашни давом эттирмоқда.